"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади
24 апр 13:51
Новости
"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади
Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Бу ҳақда "Relevo" хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби нидерландиялик футболчи билан хайрлашишга тайёр. "Барселона" ярим ҳимоячи учун 60-70 миллион евро олишига ишонмоқда. Қайд этилишича, де Йонгнинг ўзи "кўк-анорранглилар" сафида қолишни истайди.
Де Йонгнинг "Барселона" билан амалдаги битими 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Похожие новости
21:22
Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари 1
Комментарии
Сотув учун Кунде,Левандовский,Ферран,Роберто,Алонсо,Ромеу ва Роке бор.
Шу текинхурларни сотиб урнига битта Ван Дейкни олиб келса олам гулистон