"Барселона" ярим ҳимоячиси Пуч "Фиорентина" билан музокаралар олиб бормоқда
04 июл 2022 16:04
Новости
"Барселона" ярим ҳимоячиси Пуч "Фиорентина" билан музокаралар олиб бормоқда
"Барселона" хавбеки Рикард Пучнинг келажаги яқин кунларда ҳал бўлиши мумкин.
22 ёшли ярим ҳимоячи ва "Фиорентина" ўртасидаги музокаралар юқори босқичда, аммо клублар ҳали ўйинчи итальян жамоасига қандай мақомда ўтишини ҳал қилиши керак.
Пучнинг "Барселона" билан шартнома борасидаги вазияти ҳаммасини мураккаблаштирмоқда. Унинг "Барса" билан шартномаси келаси ёзда якунига етади, бу эса Каталония клуби бир йилдан сўнг текинга йўқотмаслик учун ижарани эмас, ўйинчини сотишни афзал кўришини англатади.
"Барселона" бош мураббийи Хавининг режаларига кирмаётган Пучга шунингдек "Лацио", "Валенсия" ва "Бенфика" қизиқмоқда.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Комментарии