"Барселона" Ямалнинг жароҳати қайталанишидан хавотирда
20 дек 2024 19:30
Новости
"Барселона" Ямалнинг жароҳати қайталанишидан хавотирда
"Барселона" вингери Ламин Ямаль 15 декабрь куни "Леганес"га қарши ўйинда тўпиғидан олган жароҳатидан тикланмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, клуб бундай турдаги жароҳатлар ҳақидаги маълумотни юқори даражадаги ташвиш билан қабул қилади. Бу Френки де Йонг бир йилдан ортиқ вақт давомида бошдан кечираётган муаммолар билан боғлиқ.
"Барселона" мураббийлари ва шифокорлари нидерландиялик футболчи ҳали ҳам тўлиқ куч билан ўйнай олмаётганини инобатга олиб, Ямалга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда ва унинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.
Шу туфайли 17 ёшли футболчи тўлиқ тузалиб кетмагунча майдонга тушмайди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии