"Барселона" вазиятни ўнглаш учун икки юлдуздан бирини жалб қилади
01 ноя 2022 20:22
Новости
"Барселона" вазиятни ўнглаш учун икки юлдуздан бирини жалб қилади
Каталония клуби Чемпионлар Лигасини эрта тарк этгандан сўнг жамоанинг ҳолатига ижобий таъсир ўтказадиган юриш қилмоқчи.
Бунинг учун эса клуб эътиборини Лионель Месси ёки Бернарду Силвани сотиб олишга қаратади. "Кўк-анорранглилар" ёзда таркибни кучайтириш учун 150 млн евродан ортиқ сарфлаб юборгандан сўнг президенг Жоан Лапорта яна трансфер бозорига кирмоқчи. Мессининг жамоага эҳтимолий қайтиши ҳаяжонга солувчи келишув бўлса-да, ПСЖнинг аргентиналик футболчи билан шартномани узайтириш истаги ва "Интер Майами"нинг унинг MLS'га олиб келиш учун уриниши буни қийинлаштирмоқда.
Шунингдек, "Барса" "Манчестер Сити" вакили Бернарду Силвага узоқ вақтдан буён қизиқиб келмоқда. Бироқ португалиялик ярим ҳимоячи катта маош эвазига "шаҳарликлар" сафида сақлаб қолиниши мумкин. Мессининг эса амалдаги битими ушбу мавсум охирида якун топади.
Комментарии