"Барселона" ва "Милан" Коутиньонинг трансфери борасида музокаралар олиб бормаяпти
20 июл 2021 09:48
Новости
"Барселона" ва "Милан" Коутиньонинг трансфери борасида музокаралар олиб бормаяпти
"Милан" ва "Барселона" ўйинчи Филиппе Коутиньонинг трансферини муҳокама қилишмади.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, айни дамда томонлар ўйинчининг трансфери борасида музокаралар олиб боришмаяпти. Аммо, қайд этилишича, бразилиялик ҳали ҳам трансфер бозорида.
Олдинроқ тарқалган хабарларга кўра, италияликлар Коутиньони "Интер"га кетган Хакан Чалханоглу ўринбосар сифатида кўришмоқда.
29 ёшли ўйинчининг "Барселона" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи ўтган мавсум 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии