"Барселона" Тодибони сотишни режалаштирмоқда
15 дек 2019 23:07
Новости
"Барселона" Тодибони сотишни режалаштирмоқда
Франциялик футболчи 10 миллион евро эвазига сотиб юборилиши мумкин.
Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Барселона" клуби ҳимоячиси Жан-Клер Тодибо қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Каталонияликлар унинг сотувидан 10 миллион евро ишлаб топишни мақсад қилганлар. Шунингдек, бўлажак битимга футболчини қайта сотиб олиш тўғрисидаги банд ҳам киритилади.
Хабарда таъкидланишича, "Байер" ва "Уотфорд" клублари Тодибони харид қилиш учун рақобат қилмоқдалар.
Франциялик футболчи жорий мавсум Испания чемпионатида 2 та учрашув ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Комментарии