"Барселона" титул ҳомий билан шартномани узайтирди
06 ноя 2020 18:28
Новости
"Барселона" титул ҳомий билан шартномани узайтирди
"Барселона" ўзининг титул ҳомийси билан шартномани узайтирди.
Клуб Rakuten компанияси билан 2021/22 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Қайд этиш керакки, Rakuten 2017 йилдан бери Каталония грандининг титул ҳомийси бўлиб келмоқда.
"Кўк-анорранглилар" Испания чемпионатида 6 турдан сўнг 8 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 12-ўринда бормоқда.
Каталонияликлар кейинги ўйинни "Камп Ноу"да "Бетис"га қарши ўтказади.
Комментарии