"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи
29 мар 2024 16:11
Новости
"Байер" Леверкузен ҳимоячиси Алехандро Гримальдо "Барселона"нинг қизиқишлари доирасида. Бу ҳақда "Todofichajes" хабар бермоқда.
Испаниялик футболчи немис клубида яхши мавсум ўтказмоқда, бу каталонияликларнинг эътиборини тортмасдан қолмади. Шу билан бирга, унинг "фармацевтлар" билан шартномаси яна 3 йилга мўлжалланган.
Гримальдо "кўк-анорранглилар" академиясида 8 йил ўйнаган, аммо асосий жамоада ҳаракат қилмаган. "Барселона"ни тарк этгач, у "Бенфика"да ўйнади ва ўтган ёзда эркин агент сифатида "Байер"га ўтди.
28 ёшли ҳимоячи жорий мавсум барча турнирларда 37 та ўйинда 11 та тўп киритди ва 15 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии