RU

Последние новости

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  21 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Ўйин сўнггида иккита қизил карточка олган "Барселона" марказий учрашувда "Севилья"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Ўйин сўнггида иккита қизил карточка олган "Барселона" марказий учрашувда "Севилья"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ла Лига 8-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги ўйинни биргаликда кузатиб бордик.

Ла Лига. 8-тур

"Барселона" - "Севилья" 4:0

Гол: 27 Суарес 1:0, 30 Артуро Видаль 2:0, 35 Усмон Дембеле 3:0, 78 Лионель Месси 4:0

"Барселона": тер Штеген, Сержи Роберто, Тодибо, Семеду, Пике, Видаль, Артур, де Йонг, Дембеле, Суарес, Месси. 

"Севилья": Вацлик, Каррису, Диего Карлос, Регилон, Навас, Банега, Фернандо, Окампос, Оливер Торрес, Нолито, де Йонг. 


Барселона

Луис Суарес - 27', Артуро Видаль - 32', Усман Дембеле - 35', Лионель Месси - 78'

Примера Дивизион . Тур 8

07/10/2019, 01:00

0
:
4
Завершен

Севилья

Стадион: Camp Nou, 81331 зрителей

Главный судья: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
27'  Луис Суарес
27'  Нелсон Семеду
32'  Артуро Видаль
32'  Артур
35'  Усман Дембеле
35'  Артур
39'  Нелсон Семеду
53'  Усман Дембеле
64'  Луис Суарес
65'  Артур (Серхио Бускетс)
70'  Артуро Видаль (Иван Ракитич)
73'  Жан-Клер Тодибо (Рональд Араухо)
78'  Лионель Месси
85'  Жерар Пике
87'  Рональд Араухо
88'  Усман Дембеле
88'  Серхио Бускетс
22'  Серхио Регилон
34'  Даниэл Каррисо
46'  Оливер Торрес (Жоан Жордан)
46'  Hoлитo (Мунир Эль-Хаддади)
65'  Люк де Йонг (Хавьер Эрнандес)
90'  Эвер Банега


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Ана холос. Ҳакам Дембелега эътироз билдиргани учун иккинчи сариқ карточкани кўрсатган ҳолда майдондан четлатди.

87. Қизил карточка. "Барселона" таркибида дебют ўйинини ўтказаётган Рональд Араухо қизил карточка олди. У бирга-бир чиқиб бораётган Чичаритони йиқитган эди.

84. "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике тўпни тепиб юборгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган бўлди.

78. ГОООООООООЛ! Месси жарима тўпини Вацлик қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

77. Камбэк қилиш қийинга ўхшамоқда. "Севилья"нинг ҳужумлари муваффақиятсиз чиқмоқда. Вақт эса тобора кам қолмоқда.

73. Вальверде мажбурий ўзгаришни амалга оширди. Ўзини ёмон ҳис қилаётган Тодибо ўрнига дебют қилаётган Рональд Араухо туширилди.

70. "Барса" таркибида ўзгариш: Ракитич Видални алмаштирди.

68. Дембеле! У кутилмаганда бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Мухлислар гол кутаётган бир лаҳзада Дембеле тўпни осмонларга тепиб юборди.

65. Меҳмонлар таркибида сўнгги ўзгариш. Люк де Йонг ўрнида бундан буёғига Чичарито ҳаракат қилади.

65. "Кўк-анорранглилар" таркибида ўзгариш. Майдонга Артур ўрнига Серхио Бускетс туширилди.

60. Месси! Аргентиналик афсона жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, аммо меҳмонлар посбони Вацлик қийинчилик билан тўпни бартараф этди.

58. Хавфли вазият! "Севилья" футболчиси Окампоснинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

55. "Севилья" вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ташланмоқда. Аммо, ҳужумлар меҳмонлар ўйлаганидек чиқмаяпти.

50. "Барселона" онлайн жадвалда "Атлетико"дан 1 очко ўтиб кетган ҳолда 2-ўринда бормоқда. 1-ўриндаги "Реал" билан ўртадаги фарқ 2 очкони ташкил этади.

46. "Севилья" таркибида иккинчи бўлим олдидан икки ўзгариш рўй берди. Оливер Торрес ўрнига Морено тушган бўлса, Эл Хаддади Нолитони алмаштирди.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

ТАНАФФУС

45. Биринчи таймга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эвер Банеганинг бурчак зарбасидан узатиб берган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди

35, ГООООЛ! "Барселона" голлар ёмғирини бошлаб юборди, бу сафар Усмон Дембеле ўз номини таблога ёзиб қўйди - 3:0!

30. ГООООЛ! Артурнинг пасидан кейин Артуро Видаль  орадаги фарқни оширди - 2:0!

27. ГООООЛ! Луис Суарес қайчи услубида гол киритиб, ҳисобни очди!

25. Лук Де Йонг бош билан Тер Штеген дарвозасини иш-ол этмоқчи эди, лекин зарба ноаниқ 

23. Месси жарима зарбасини ноаниқ амалга оширди.

22. Огоҳлантириш! Ўйинни чўзгани учун Серхио Регульонга сариқ карточка кўрсатилди. 

18. Лук Де Йонгнинг зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди

13. "Севилья" навбатдаги хавфли вазиятни яратди. Бурчакдан узатилган тўпга меҳмонлар футболчиси боши билан зарба берди. Аммо, зарба бироз ноаниқ кетди.

11. Хавфли вазият! Қанотдан Окампос тўпни Люк де Йонгга етказиб берди. У дарвоза томон тўхтатмасдан зарба берди, аммо германиялик посбон сейв ижро этди.

10. Ҳозирча жиддий хавфли вазиятлар рўй бермади. Гоҳ "Барса", гоҳ "Севилья" кескинроқ ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда.

4. Илк дақиқаларданоқ кўриниб турибдики, "Севилья" бугун иккинчи рақам бўлиб ўйнамоқчи эмас. Меҳмонлар ҳозирча кўпроқ олдинга ўтишмоқда.

1. Ўйин бошланди!

- Ассалому алайкум championat.asia кузатувчилари. Сизларни Испания чемпионати 8-тур марказий учрашувига таклиф этамиз. Тез орада "Камп Ноу"да бошланадиган "Барселона" ва "Севилья" жамоалари ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика