RU

Последние новости

18:07"Нефтчи" бош менежери Грузия клуби академиясида бўлди  0 17:47Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 мусобақасида қатнашадиган таркиби маълум  1 17:22Винисиус Жуниор футбол империясини кенгайтирди: "Реал" вингери Бразилиянинг "Атлетик" клубини сотиб олди  0 16:54"Тоттенхэм" футболчиси операция қилинди ва МЮ билан ўйинни ўтказиб юборади  0 16:26​Алонсо "Реал"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи?  5 15:52Расман: "Андижон"ни икки мураббий тарк этди  1 15:29Аморим МЮ ходимларининг Европа Лигаси финалига сафари учун пул тўлади  4 15:01Сеск Фабрегас "Комо"да қолади: Клуб "Байер" ва бошқа даъвогарлар таклифини рад этди  1 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  11 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  4 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  13

Ла Лига. “Барселона”дан супер камбек. Хави шогирдлари сўнгги ўн дақиқа ичида 0:2ни, 3:2га айлантира олди Новости

Ла Лига. “Барселона”дан супер камбек. Хави шогирдлари сўнгги ўн дақиқа ичида 0:2ни, 3:2га айлантира олди

"Барселона" ҳамда "Сельта" ўртасидаги ЛаЛиганинг 6-тур ўйини якунланди.

"Барселона" - "Сельта" 3:2 LIVE

Гол: 19 -  Йорген-Странд Ларсен, 76 - Анастасиос Дувикас, 81 - Роберт Левандовски, 86 - Роберт Левандовски, 89 - Канселу

"Барселона": тер Штеген, Канселу, Ферран Торрес, Левандовски, Жоау Феликс, Кристенсен, Маркос Алонсо, Ромеу, Де Йонг, Гюндоган, Кюнде.

"Сельта": Иван, Мингеса, Унаи, Старфельт, Карлос, Михайло, Белтран, Лука, Аспас, Ларсен, Бамба.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+3. Оскар Мингесанинг зарбасига озгина аниқлик етишмади

Ҳакам иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берди

89. ГООООООООООЛ. Канселу ҳисобни мезбонлар фойдасига ўзгартимоқда. Қандай ўйин, «Барселона»дан супер камбек

85. ГОООЛ. Левандовски «Барселона»нинг иккинчи голини уриб, ҳисобни тенглаштирмоқда

81. ГОООЛ. Левандовски ҳисобни қисқартирмоқда. Феликсдан ажойиб узатма

76. ГОООЛ. Меҳмонлардан қарши ҳужум ташкил этиш бўйича мастер класс. «Сельта» ўз майдончасидан тезкор қарши ҳужум ташкил этди ва Анастасиос Дувикас сўнгги нуқтани қўйишда адашмади

74. Шу дақиқага келиб, мезбонлар илк бор бурчак зарбасига эга бўлди ва омадсизлик

73. Бальденинг зарбасини дарвозабон қийинчиликсиз ушлаб олди

72. Ўзгариш: Рафинья майдонга тушди, у Торресни алиштирди

71. Тер Штегендан навбатдаги сейв. Бамбанинг ажойиб ва аниқ зарбасини немис дарвозабони қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

67. Икки дақиқа ичида Торрес иккита имкониятдан фойдалана олмади

66. Ўзгариш: Анастасиос Дувикас майдонга тушди, у учрашувдаги ҳозирча ягона гол муаллифи Йорген-Странд Ларсенни алиштирди

64. АЖОЙИБ ИМКОНИЯТ. Ристич майдон марказида жуда қўпол хатога йўл қўйди. Тўпни олиб қўйган Гюндоган Торресни бирга бир чиқариб юборди. Бироқ ҳужумчининг зарбасига озгина аниқлик етишмади

62. Меҳмонлар иккита узатма билан «Барселона»нинг ҳимоясини сочиб ташлашди. Бироқ де ла Торренинг узатмасига аниқлик етишмади

60. Ўзгариш: Алехандро Бальде майдонга тушди, у  Кристенсенни алиштирди

57. Арахуонинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Ниҳоят мезбонларда илк аниқ ва кучли зарба

56. Бу сафар Фран Бельтран узоқдан зарба йўллади, бироқ ноаниқ. Ўйин натижаси билмаган мухлислар учрашувда «Барселона» ғалаба қозонмоқда деб ўйлайди, меҳмонларнинг ҳужумларини кўриб...

55. Оскар Мингесанинг зарбаси тўғри дарвоза томонга йўлланди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

53. Аспас яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади, бироқ ҳимоячи тўпни қайтармоқда

51. Левандовскининг узоқдан йўллаган кучли зарбасига аниқлик етишмади

49. Гави ўз майдонинг ичида Бамбани йиқитгандек туйилди. Ҳакамлар ВАРга қаради ва барчаси тоза эканлигини маълум қилишди

46. Ўзгариш: Араухо ва Ямал майдонга тушди. Улар Маркос Алонсо ва Ориоль Ромеуни алиштирди

Иккимчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

Ҳакам биринчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берди

45. Бамба яна яхши кириб борди ва зарба йўллади, Тер Стеген тўпни ушлаб олди

43. Огоҳлантириш: Унаи Нуньес Феликсга қарши жуда қўпол ўйнагани учун ҳакам унга сариқ кўрсатди

41. ҚАНДАЙ ИМКОНИЯТЛАР!!! Меҳмонларда бир йўлла икки марта ажойиб имконият бўлди. Биринчи Ларсеннинг боши билан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. Қайтган тўпни эса Лука де ла Торре дарвозага жойлай олмади

39. Огоҳлантириш: Ҳозиргина майдонга тушган Гави ҳакам томонидан огоҳлантирилди

38. Кунденинг узатмасидан сўнг Алонсо боши билан зарба йўллади, тўпни дарвозабон ушлаб олди. Бу «Барса»нинг илк аниқ зарбаси

36. Ўзгариш: Де Йонг жароҳат олди ва унинг ўрнига Гави майдонга тушди

35. Огоҳлантириш: Кристенсен майдон марказида қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди

30. Алонсонинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. Ҳозирча каталонияликлар рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллагани йўқ

28. Учрашув борган сари қизиб бормоқда. Феликс рақиб майдони ичига узатилган тўпни тўхтатишда бироз ноаниқ ҳаракат қилди ва рақиб дарвозабони тўпни ушлаб олди

27. Лука де ла Торре ҳисобни ошириши мумкин эди, бироқ бунга Ромеу йўқ қўймади

24. Бамба яхши ҳаракат қилди ва узатмани амалга оширди, бироқ Аспаснинг зарбасига аниқлик етишмади

23. Учрашувдаги «Барселона»нинг илк зарбаси. Феликснинг зарбасига аниқлик етишмади

22. Меҳмонлар гол урганидан сўнг навбатдаги ажойиб имкониятга эга бўлди. Бироқ Бамда ўз имкониятини йўққа чиқарди

19. ГОООЛ. Йорген-Странд Ларсен ҳисобни очмоқда. Мезбонлар ҳужум қилди, голни эса меҳмонлар уриб кетишмоқда

11. Гюндоган қанотдан яхши кириб борди ва узатмани амалга оширди, бироқ яна «Сельта» ҳимоячилари яхши ҳаракат қилди

7. Ҳозирча «Барселона» ҳужум қилишга ҳаракат қилмоқда. Меҳмонлар эса ҳозирча яхши ҳимояланмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ

Барселона

Роберт Левандовский - 81', Роберт Левандовский - 85', Жуан Канселу - 89'

Примера Дивизион . Тур 6

23/09/2023, 22:30

2
:
3
Завершен

Сельта

Йорген-Странд Ларсен - 19', Анастасиос Дувикас - 76'

Стадион: Estadio Olimpico Lluis Companys, 43272 зрителей

Главный судья: Mario Melero

45'
90'
36'  Андреас Кристенсен
36'  Френки де Йонг (Гави)
39'  Гави
46'  Ориоль Ромеу (Рональд Араухо)
46'  Маркос Алонсо (Ламин Ямаль)
60'  Андреас Кристенсен (Алехандро Бальде)
72'  Ферран Торрес (Рафинья)
81'  Роберт Левандовский
81'  Жуан Феликс
85'  Роберт Левандовский
85'  Жуан Канселу
89'  Жуан Канселу
89'  Гави
19'  Йорген-Странд Ларсен
19'  Лука де ла Торре
43'  Унаи Нуньес
66'  Йорген-Странд Ларсен (Анастасиос Дувикас)
76'  Анастасиос Дувикас
76'  Яго Аспас
78'  Яго Аспас (Виллиот Сведберг)
90'  Жонатан Бамба (Карлос Дотор)
90'  Унаи Нуньес (Мигель Родригес)

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика