RU

Последние новости

13:19"Манчестер Сити" афсонаси Ҳусановнинг даражасини юқори баҳолади  0 12:57Инфантино Мексикадаги воқеликлар бўйича изоҳ берди  0 12:30Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз  8 12:10U-21 чемпионати. Бугун янги мавсумга старт берилади  0 11:48Англия клублари Чемпионлар Лигасида тарих яратди  5 11:21Дониёр Назуллаев "Металлург"да  1 10:51МЮ Байиндирнинг келажаги бўйича бир қарорга келди  7 10:22Гвардиоланинг орзуси маълум  4 09:53"Ал Ҳилол" юлдузи жароҳат олди  3 09:24Асенсионинг жароҳати ҳақида маълум берилди  6 08:55Нико Ковач жамоаси ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида нималар деди?  4 08:26Хави Африканинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 07:58Моуринью EЧЛ тарихидаги энг ёмон натижани қайд этди  8 07:30Кечаги ғалабадан сўнг Арбелоа нималар деди?  1 05:48EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум  36

"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди Новости

"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди

"Байер" марказий ҳимоячиси Жонатан Та "Барселона" билан ёздаги трансфер бўйича оғзаки келишувга эришган.

Аввалроқ, 29 ёшли немис "Байер"ни мавсум якунида тарк этишини маълум қилганди - у клуб билан янги шартнома борасида келиша олмаган. "Барса" ва футболчи ўртасида ҳали ҳеч нарса имзоланмаган, аммо оғзаки келишув мавжуд.

Тага "Реал" ва "Бавария" ҳам даъвогарлик қилмоқда. Агар ёзда жамоани "Байер"нинг амалдаги устози Хаби Алонсо бошқарса, мадридликлар варианти долзарб бўлиши мумкин. Футболчи ва мураббий ўртасида яқин муносабатлар мавжуд.

Жонатан Та "Байер"га 2015 йилда келиб қўшилган. Бу вақт ичида у 398 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда Та 45 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 30 млн еврони ташкил этади.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика