"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин
08 янв 2025 14:31
Новости
"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига ва Испания Қироллик футбол федерацияси "Барселона"га Ольмо ва Викторни рўйхатдан ўтказиш учун рад жавобини берган эди. Каталония клуби Олий спорт кенгаши (CSD)га мурожаат қилди.
"Cadena SER"нинг маълумотига кўра, CSD "Барселона"га ушбу ўйинчиларни вақтинча рўйхатдан ўтказишга руҳсат беради. Бу ҳақда расман эълон қилинганидан кейин ҳар икки футболчи майдонга қайтиши мумкин.
Уларнинг Испания суперкубоги доирасида "Атлетик"ка қарши ўйнаши ҳамон сўроқ остида. Лекин, каталонияликлар финалга чиқа олишса, ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишлари мумкин.
Лекин, бу якуний ҳукм эмас. CSD "Барселона"нинг илтимоси қонуний асосга эга эканлигини, яъни клуб тақдим этган 52 саҳифалик ҳужжатда ўрганиш учун етарлича далиллар борлигини тан олади.
Эндиликда юқорида қайд этилган органнинг юридик хизматлари ишни синчиклаб ўрганиб, якуний қарор қабул қилиш учун уч ойгача муддатга эга.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии