"Барселона" нима учун 20 йил олдин "Атлетико" билан ўйнашдан бош тортган?
28 апр 2020 17:49
Новости
"Барселона" нима учун 20 йил олдин "Атлетико" билан ўйнашдан бош тортган?
Испанияда 1999/2000 йилги мавсум "Депортиво"нинг чемпионлиги билан якунланди, Кубокни "Эспаньол" қўлга киритди. "Барселона" ва "Реал" Кубокнинг ярим финалида чиқиб кетди. Масалан, мадридликлар "Эспаньол"га икки ўйин ҳисобида (0:0 ва 0:1) ютқазган бўлса, каталонияликларга бир мағлубиятнинг ўзи етарли бўлди.
"Барселона"нинг ярим финалдаги рақиби "Атлетико" бўлди. Биринчи ўйинда "Атлетико" йирик 3:0 ҳисобида ғалабага эришди, "Камп Ноу"даги жавоб ўйини арафасида эса "Барселона" бир қанча футболчиларнинг хизматидан фойдалана олмайдиган бўлишди. Ўйин 2000 йилнинг 24 апрелида бўлиб ўтиши керак эди ва бу терма жамоаларнинг ўйинлари вақтига тўғри келди.
Ўша ўйинда "Барселона" асосий таркибнинг катта қисмини ташкил қиладиган 9 нафар голландиялик футболчиларисиз қолганди. Ундан ташқари, жамоада яна бир неча футболчи жароҳат олганди. Луи ван Галнинг қўл остида 2 нафар посбон билан биргаликда 11 нафар футболчи қолганди. Бутун бир ҳафтани "Барселона" ўйинни кўчириш борасида федерацияга ялиниш билан ўтказди. "Қандай қилиб бу ўйинни ўйнаймиз? Балки дарвозабон Хеспни ҳужумга қўйишимиз керакдир?", - деди "Барса" президенти Хосеп Луис Нуньес.
Ван Гал учрашувни 16 май кунига кўчиришни таклиф қилди, бироқ федерация бунга кўнмади. Якунда барча томонлар ўйин белгиланган вақтда ўтиши борасида келишиб олишди. Клуб мухлисларига учрашувга келмасликни тавсия қилди. "Барселона"нинг 10 нафар футболчиси майдон ёнига сафланишди, ҳаттоки клуб мадҳияси ҳам қўйиб эшиттирилмади. Кейин эса жамоа сардори Пеп Гвардиола бош ҳакам олдига борди ва жамоа ўйнашдан бош тортаётганини айтди.
Мухлислар эса трибуналарга: "Испания навбатдаги мўъжизакор кечадан қўрқди. Федерация ва ОАВ - коррупция макони", деб ёзилган баннерлар кўтариб келишди.
Ушбу воқеадан кейин клуб расмий баёнот билан чиқди: "Барселона" учрашувнинг ўтишига розилик бера олмайди. Ҳеч ким жамоанинг ҳолатини тушунмаяпти. Бу "Барселона"нинг спорт, иқтисодий ва ижтимоий сиёсатига тўғри келмайди. Биз федерациянинг қароридан бош тортамиз ва расмий мусобақадан чиқиб кетишга тайёрмиз. Бу кўзбўямачиликда бўлаётган воқеликларни ўз бўйнимизга олмаймиз. Федерация қўяётган шарт бизга бўлаётган ҳурматсизлик ва рақибга очиқдан-очиқ ёнбосишга тенг деб ҳисоблаймиз".
"Барселона" ўйиндан олдин барчани ҳурмат қилди. Испан клуби ОАВ олдида ўз репутациясини сақлаб қолишга интилди. Бироқ улар санкциялардан қоча олишмади: техник мағлубият, 2 млн песет жарима ва навбатдаги мавсумда Кубок ўйинларидан четлатиш.
Аммо навбатдаги мавсумда федерация президенти Анхель Мария Вильяр "Барселона" турнирда қатнашишига рухсат берди. Бироқ бунда ҳам каталонияликлар ярим финалда турнирни якунлашди. Бу сафар "Сельта" (1:3, 1:1) "Барселона"га имконият қолдирмади.
Комментарии