RU

Последние новости

13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  2 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  18 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  28 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4

"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас Новости

"Барселона" Неймарга йилига 15 млн евродан ортиқ маош тўламоқчи эмас

"Барселона" ҳужумчи Неймар билан шартнома узайтирилса йилига қанча маош тўлаш борасида якуний қарорга келди.
Sport.ru сайтининг Sport.esга асосланиб хабар беришича, каталонияликлар раҳбарияти 24 ёшли футболчига йилига 15 миллиондан ортиқ маош бермоқчи эмас. "Барселона" мутасаддилари Неймарни жамоанинг Лионель Мессидан кейинги ўринда турувчи иккинчи юлдузи деб билади.

Аввалроқ, "Реал" ҳужумчига 6 йиллик шартнома ва йилига 15 миллион евро маош таклиф қилган эди. "ПСЖ" эса, Неймар учун йилига 18,5 миллион евро маош белгилаган. Бонуслар билан бу сумма 28 миллионгача етиб боради. "МЮ" бир мавсумда 17 миллион евродан воз кечишга тайёр!

Неймарнинг отаси ва агенти "Барселона"ни тарк этишни ва юқорида санаб ўтилган уч клубнинг бирини таклифини қабул қилишни маслаҳат бермоқда. Айни вақтда Неймарнинг нархи 192 миллион евро этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Неймарнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади.
Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика