"Барселона" мураббийи Серхи Робертонинг четлатилиши ҳақида гапирди
07 мая 2018 10:41
Новости
"Барселона" мураббийи Серхи Робертонинг четлатилиши ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Реал"га қарши бўлиб ўтган ЛаЛиганинг 36-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.
"Кўплаб баҳсли вазиятлар бўлди, бир нарса дейиш учун уларни кўриб чиқишим керак. Серхи Робертонинг қоидабузарлиги ғалати бўлди. У Марселонинг юзига зарба берганидан ҳайрон қолдин. Бу вазиятни телевизорда қайта кўриш лозим.
Бундай баҳсларда доимо асаблар таранглашади. Бугунги баҳсда илк дақиқалардан бу кўзга ташланди. Биз доимо ўз рақибларимизни мағлуб этишни истаймиз.
Голлар жуда эрта урилди, кейин эса карточкалар туфайли ҳаммаси қийинлашди. "Барселона" икккинчи бўлимда ҳам курашди ва бир киши йўқлигини ҳис қилмади. Биз ҳужум қилишдан тўхтамадик" - дейди Вальверде.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради