“Барселона” мураббийи Гризманн нима сабабдан майдонга тушмаганлигини изоҳлади
28 фев 2021 09:41
Новости
“Барселона” мураббийи Гризманн нима сабабдан майдонга тушмаганлигини изоҳлади
“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 25-тури доирасида “Севилья”га (2:0) қарши баҳсда жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманнинг майдонга тушмаганлиги сабабини очиқлади.
“Биз одатий услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик ва шу сабабдан Усмон Дембеле олдинги чизиқда ҳаракат қилди. Ҳисоб 1:0 пайти Леонинг олдига Гризмандан тезкорроқ футболчи ҳаракат қилишини истадик. Бу Антуан учун қандайдир жазо дегани эмас,” дея Куманнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.
Жорий мавсумда Гризманн Ла Лигада 23 та учрашувда майдонга тушди. Месси, Де Йонг ва Жорди Альба ушбу мавсумда Гризмандан кўпроқ учрашув ўтказишган.
“Барселона” кечаги ғалабадан кейин очколарини 53 тага етказиб, турнир жадвалида “Реал”ни қўвиб ўтди ва 2-поғонага кўтарилди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии