"Барселона" Мата билан боғланди
01 апр 2019 13:45
Новости
"Барселона" Мата билан боғланди
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата яқинлари билан боғланди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби футболчининг отаси ва агенти катта Хуан Матага қўнғироқ қилган. Кўк-анорранглилар футболчини ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Барселона"нинг фикрича, 30 ёшли ярим ҳимоячи билан шартнома тузишдан ҳеч ким ютқазмайди. Агар ҳамкорлик муваффақиятсиз бўлса, клуб бир йилдан сўнг уни сотиб юбориши мумкин.
Мата жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 29та учрашув ўтказиб, 5та гол урди ва 3та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии