RU

Последние новости

06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  9 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  43 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  156 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3

"Барселона". Маскеранонинг трансфери деярли амалга ошди, қолганларда нима гап? Новости

"Барселона". Маскеранонинг трансфери деярли амалга ошди, қолганларда нима гап?

Бир неча кун олдин "Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран ижара асосида "Истанбул Башакшехир"га ўтгани эълон қилинган эди.

Туркиялик футболчи ватани клубини 2,5 йил ҳимоя қилади.

Хавьер Маскерано

Каталония клубини тарк этиши мумкин бўлганлар сафидан жой олган Хавьер Маскерано эса деярли Хитой жамоасига ўтди. “Хэбэй Чайна Форчун”га ўтиши кутилаётган аргентиналик ярим ҳимоячи янги клубида йилига 19 млн. евро ишлаб топади. Тез орада икки клуб расмий сайти ушбу трансфер ҳақида эълон қилади.


Херард Деулофеу

Жорий мавсум олдидан "Эвертон" ҳужумчиси Херард Деулофеу "Барселона" билан 2 йиллик шартнома имзолади. Каталония клуби тарбияланувчиси учун кўк-анорранглилар 12 млн. евро тўлаган эди. Жорий мавсум "Барселона" сафида 12та расмий ўйинда иштирок этган форвард клубдан кетишни режалаштирган ва айни дамда таклифларни кўриб чиқмоқда. Ҳозирча унинг клубдан кетиши аниқ эмас, ҳаммаси футболчининг истаги ва режаларига боғлиқ.


Алейкс Видаль

Каталония клуби жорий мавсум олдидан у ўйнайдиган ўнг қанот ҳимоясига Нелсон Семедуни харид қилганидан сўнг Алейкс Видалнинг ўйин амалиёти камайди. Бунинг устига, Видалнинг яна бир рақобатчиси Серхи Робертонинг ўйини жамоа бош мураббийи Эрнесто Вальвердега ёқмоқда. Жорий мавсум 12та расмий ўйинда майдонга тушган Видаль ҳам Деулофеу каби таклифларни кўриб чиқиш билан банд. Унга "Севилья" қизиқиш билдирмоқда.


Рафинья Алькантара

Жорий мавсум умуман майдонга тушмаган Рафинья Деулофеу ва Видалдан фарқли ўлароқ музокараларни бошлаб юборган. Ярим ҳимоячи "Интер" билан деярли келишувга эришган, бироқ клублар трансфер нархини ҳал қила олишмаяпти. Испан гранди ўз футболчисидан 35 млн. евро ишлаб олишни ният қилган, бироқ миланликлар "Барселона" ҳисоб рақамига 20 млн. евро ўтказиб беришмоқчи. Тез орада Рафиньянинг трансфери ҳақида хабар эшитишимиз мумкин.


"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу қишдаги харидлар туфайли молиявий балансни тиклаш мақсадида жамоанинг баъзи футболчиларини трансферга қўйган. Каталония клуби Неймар сотувидан 222 млн. евро ишлаган бўлсада, Филиппе Коутиньо ва Усмон Дембелени 100 млн. евродан кўпроққа харид қилди, ҳимоячи Йерри Мина эса деярли 12 млн. еврога тушди. Кирим ва чиқим ўртасидаги фарқ катта эмас, аммо уни тўлдириш лозим, акс холда УЕФА молиявий фэйр-плей қоидасига кўра клубни жазолаши мумкин.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика