RU

Последние новости

19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  30 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  2 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  6 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  5 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  13 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  13 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

"Барселона" - "Ливерпуль". Превью Новости

"Барселона" - "Ливерпуль". Превью

Бугун (1 май) тунда футбол мухлислари "Барселона" ҳамда "Ливерпуль" ижросидаги ўйинни томоша қилишади.

Жорий мавсум Эрнесто Вальверде жамоаси ЧЛда мағлуб бўлмади. Каталония клуби ўз гуруҳида 4та ғалабага эришди ва 2та дуранг қайд этди. Улар плей-оффнинг 1/8 финал босқичи биринчи учрашувида "Лион" билан голсиз дуранг қайд этишди, жавоб ўйинида эса 5:1 ҳисобидаги ғалаба қўлга киритилди. Кўк-анорранглилар навбатдаги босқичда "Манчестер Юнайтед"ни таслим қилишди ва ярим финалга йўл олишди.

"Қизиллар"нинг ЧЛ гуруҳ босқичидаги иштироки қийинроқ бўлди. "Ливерпуль" уч марта мағлуб бўлди. Мерсисайдликлар "Наполи", "Црвена Звезда" ва ПСЖга мағлуб бўлишди. Клопп жамоаси плей-офф босқичида муваффақиятлироқ ўйин намойиш этди. Аввалига "Бавария" масаласини меҳмонда ҳал қилди (3:1), кейин эса "Порту"ни иккала ўйинда ҳам мағлуб этди.

"Барселона" бу мавсум Чемпионлар лигасида 10та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 7та ғалаба ёзиб қўйди. "Ливерпуль" ҳисобида 6та ўйинда зафар қучди ва 3та баҳсни мағлубият билан якунлади.


Таркиб

Эрнесто Вальверде "Ливерпуль"га қарши баҳсда оптимал таркибни майдонга тушириши мумкин. Рафинья Алькантарадан ташқари Каталония клубининг барча футболчилари соппа-соғ.

"Ливерпуль"да эса кичик муаммолар бор. Фабиньо, Фирмино ва Лалланаларнинг "Барселона"га қарши баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Фирмино ва Фабиньо "қизиллар"нинг сўнгги машғулотида иштирок этди, аммо Лалланани бу рўйхатга кирита олмаймиз. У жароҳатини даволашда давом этмоқда.

Тахминий таркиблар

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Семеду, Артур, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.

"Ливерпуль": Алиссон, Робертсон, ван Дейк, Матип, Александер-Арнолд, Кейта, Фабиньо, Хендерсон, Мане, Фирмино, Салоҳ.


Қизиқарли фактлар

- "Барселона" Чемпионлар лигасидаги сўнгги учта ўйиннинг иккала бўлимида ҳам ғалаба қозонмоқда.

- Каталония клуби Чемпионлар лигасидаги сўнгги 10та баҳсда мағлуб бўлгани йўқ.

- "Ливерпуль" Чемпионлар лигасидаги охирги 3та учрашувида ғалабага эришди.

- "Қизиллар" Чемпионлар лигасидаги охирги 3та ўйинда камида 2тадан гол уришга муваффақ бўлди.


Ўзаро ўйинлар

30 март, 1976. УЕФА Кубоги. "Барселона" - "Ливерпуль" 0:1

14 апрель, 1976. УЕФА Кубоги. "Ливерпуль" - "Барселона" 1:1

5 апрель, 2001 йил. УЕФА Кубоги. "Барселона" - "Ливерпуль" 0:0

19 апрель, 2001 йил. УЕФА Кубоги. "Ливерпуль" - "Барселона" 1:0

20 ноябрь, 2001 йил. Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль" - "Барселона" 1:3

13 март, 2002 йил. Чемпионлар лигаси. "Барселона" - "Ливерпуль" 0:0

21 ферваль, 2007 йил. Чемпионлар лигаси. "Барселона" - "Ливерпуль" 1:2

6 март, 2007 йил. Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль" - "Барселона" 0:1


Барселона

Луис Суарес - 26', Лионель Месси - 75', Лионель Месси - 82'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/2

02/05/2019, 01:00

0
:
3
Завершен

Ливерпуль

Стадион: Camp Nou, 98299 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
26'  Луис Суарес
26'  Жорди Альба
39'  Клеман Лангле
60'  Филиппе Коутиньо (Нелсон Семеду)
75'  Лионель Месси
75'  Луис Суарес
81'  Луис Суарес
82'  Лионель Месси
86'  Жорди Альба
90'  Луис Суарес (Усман Дембеле)
90'  Серхи Роберто (Карлес Аленья)
24'  Наби Кейта (Джордан Хендерсон)
78'  Джорджиньо Вейналдум (Роберто Фирмино)
81'  Фабиньо
84'  Джеймс Милнер (Дивок Ориги)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика