RU

Последние новости

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  1 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

ЕЧЛ. "Барселона" - "Ливерпуль" 3:0, Мессидан шедевр Новости

ЕЧЛ. "Барселона" - "Ливерпуль" 3:0, Мессидан шедевр

ЕЧЛнинг ярим финали доирасидаги "Барселона" - "Ливерпуль" учрашуви якунланди.

"Барселона" - "Ливерпуль" 3:0

Гол: Суарес (26, 1:0), Месси (75, 2:0), Месси (81, 3:0).

"Барселона": Тер Штеген, Пике, Ракитич, Серхио, Коутиньо (Семеду, 60), Суарес (Дембеле, 90), Месси, Лангле, Альба, Роберто (Аленья, 90), Видаль.

"Ливерпуль": Алиссон, Гомес, Матип, Ван Дийк, Робертсон, Фабиньо, Милнер, Вийналдум (Фирмино, 78), Кейта (Хендерсон, 24), Мане, Салоҳ.

Огоҳлантириш: Лангле (39), Фабиньо (80).

Барселона

Луис Суарес - 26', Лионель Месси - 75', Лионель Месси - 82'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/2

02/05/2019, 01:00

0
:
3
Завершен

Ливерпуль

Стадион: Camp Nou, 98299 зрителей

Главный судья: Бьерн Куиперс

45'
90'
26'  Луис Суарес
26'  Жорди Альба
39'  Клеман Лангле
60'  Филиппе Коутиньо (Нелсон Семеду)
75'  Лионель Месси
75'  Луис Суарес
81'  Луис Суарес
82'  Лионель Месси
86'  Жорди Альба
90'  Луис Суарес (Усман Дембеле)
90'  Серхи Роберто (Карлес Аленья)
24'  Наби Кейта (Джордан Хендерсон)
78'  Джорджиньо Вейналдум (Роберто Фирмино)
81'  Фабиньо
84'  Джеймс Милнер (Дивок Ориги)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Барселона" Мадриддаги финалга яқинлашди.

90+6. Хавфли ВАЗИЯЯЯЯТТТ!!! Ажойиб якун! "Ливерпуль" бутун жамоа бўлиб ҳужумга ўтиб кетганди. Бундан "Барселона" унумли фойдаланиши мумкин эди. Дембеле тўпни эгаллаб олиб, Мессига оширди. Месси тўпни унинг ўзига қайтарди. Аммо Дембеле гол ура олмади.

90+3. Ўзгаришлар. Суарес ва Роберто ўрнига Дембеле ва Аленья майдонга тушди.

90+2. Месси, Альба ва Суарес қарши ҳужумга қочиб кетди. Аммо Суаресни ҳимоячи тўхтатди.

90. Ўйинга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Масала деярли ҳал. "Ливерпуль" ҳам МЮ каби бу стадионда 3 гол қўйиб юборди. Аммо яхшироқ ўйин кўрсатгани бор гап. Натижа жуда ёмон. "Ливерпуль" кейинги ўйинда камбэк учун қаттиқроқ тер тўкиши керак.

85. САЛОҲҲҲ, қани ГОЛЛ! У деярли бўш дарвозани ишғол қила олмади.

81. ГООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!! МЕСССССССССССССИИИИИИИИИИИИИ!!!!!! Жарима бу пенальти! Месси учун тўққизлик!




80. Фабиньо огоҳлантирилди. Хавфли жарима зарбаси.

78. Ўзгариш. Вийналдум ўрнига Фирмино.

76. "Ливерпуль" кўплаб вазиятларни голга айлантира олмади. Ўйин бирданига сокинлашганида "Барселона" бундан фойдаланди.

75. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!!! "Ливерпуль" жазоланди! Улар гол урмагани учун жазоланди! Суареснинг зарбасидан кейин устунга тегиб, майдонга қайтган тўпни Месси дарвозага жойлади, 2:0.


70. Ўйин яна сокинлашди.

68. Суарес рақиб дарвозабони билан бирга бир ҳолатга чиқиши мумкин эди. Аммо у тезликда ҳимоячидан ортда қолди.

67. "Барселона" "Ливерпуль"нинг катта босимидан чиқиб кетди.

63. "Барса"нинг ҳужуми давом этди. Видалнинг қанотдан узатган хавфли пасини ҳимоячи бурчакка чиқариб юборди.

62. Семеду ҳужумга ўтди. Аммо у шериги узатган тўпга ета олмади.

60. Ўзгариш. Коутиньо ўрнига Семеду.

59. Милнернинг кучли ва аниқ зарбасини тер Штеген ушлаб олди. Биргина унинг ўзи бутун бошли "Ливерпуль"га қарши ўйнаётгандек.

55. Бугун "Барселона"дан кўра, "Ливерпуль" яхшироқ ўйин кўрсатмоқда.

52. Салоҳнинг идеал зарбаси ва тер Штегеннинг идеал сейви!

50. Ўйин бироз сокинлашди. Вазиятлар камайиб кетди.

47. ЗАРБААААААААААААААА!!!!! СЕЙЙЙЙЙЙВВВВВВВВВВВВ!!!  Милнер ва МАТС эътибор марказида. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва иккинчи бўлимни бошлашга тайёр.

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:0.

45. Коутиньони "Ливерпуль" жарима майдончаси ичида йиқитишди. Бироқ бу ерда тўпга ўйин бўлганди.

43. Бугун "Барселона" ҳимоячилари рақибларга персонал тарзда ўйнашмоқда. Фоллар жуда кўпайиб кетди.

39. Салоҳни очиқдан очиқ ушлаб қолгани учун Лангле огоҳлантирилди.

38. Маненинг зарбасини ҳимоячи қайтарган бўлса, Хендерсоннинг тепган тўпи ноаниқ кетди.

35. ЗАРБААААААААА!!! Салоҳнинг ажойиб узатмасидан кейин Мане зарба берди. Аммо ноаниқ.

33. Хендерсоннинг ҳаводан узатган тўпини Роберто майдондан ташқарига чиқариб юборди. Бурчак тўпидан "Ливерпуль" унум чиқара олмади.

30. Шунчаки даҳшатли ҳаракатлар!!! Месси бир неча рақибини алдаб ўтди ва Суаресга пас берди. Аммо уругвайликнинг пасини ҳимоячилар қайтариб юборди.

26. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! Қанотдан узатилган тўпга Суарес зарба берди ва ҳисобни очди.

24. Ўзгариш. Кейта ўрнига Хендерсон.

23. Мане жуда фаол. Унинг қанотдан узатган пасига шериклари етиб бора олмади.

21. Кейта жароҳатланган кўринади. У алмаштирилади.

19. Бироқ жаримадан узатилган тўп ван Дейкка етиб бормади.

18. Пике ўз хатоси туфайли Манени йиқитди. Хавфли жарима зарбаси.

16. Коутиньонинг хавфли зарбаси ноаниқ кетди. Аммо у бу вазиятда оффсайдда қолиб кетганди.

15. Мессининг зарбасини Алиссон ушлаб олди.

14. Қанотдан узатилган пасга Месси эгалик қилди. Унинг индивидуал ҳаракатларидан кейин Матипнинг қўли тўпга тегиб кетганди. Аммо ВАР ҳам буни кўрмади.

12. Салоҳ Ланглени осонлик билан алдаб ўтди ва марказга пас берди. Аммо ҳимоячилар бу ерда пайдо бўлди.

7. Ўйин ажойиб тарзда кечмоқда. "Ливерпуль" ҳужум уюштираётганди, бироқ бирданига "Барса" олдинга ўтиб кетди.... Икки жамоа ҳам очиқ ўйин кўрсатмоқда.

5. Мане ҳимоячиларни кўрдим демай дарвоза томон яқинлашаётганди, аммо ҳимоячи уни йиқитганди. Бироқ фол берилмади. Мане ўрнида туриб, тўпни Салоҳга оширди. Ҳимоячи тўпни қайтариб юборди.

4. Бурчакдан узатилган тўпга Суарес зарба берди, ноаниқ.

3. Энди "Барса" ҳужумда. Аввалига ван Дейк рақиби Мессидан ўтиб кетди ва тўпни тепиб юборди. Иккинчи темпда Видаль ҳужумни давом эттирди. Унинг пасини ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборди.

2. Илк дақиқаданоқ Салоҳ ҳужумга ўтди. Унинг зарбаларини Лангле қайтариб қолди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. Ўйин бошланишга барчаси тайёр!

Рейтинг: +71   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика