"Барселона" ҳимоячиси "Вулверхэмптон"га ўтади
21 сен 2020 00:30
Новости
"Барселона" ҳимоячиси "Вулверхэмптон"га ўтади
"Барса" футболчиси Нелсон Семеду жамоадан кетишга яқин.
26 ёшли португалиялик "Вулверхэмптон" билан шартнома имзолашига бир қадам қолди, деб хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.
"Бўрилар" кеча таклиф билан чиқишган ва бу таклифга "Барселона" розилик билдирган. Ҳозир ўйинчи билан шахсий шартнома шартлари келишиб олинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Семедунинг агенти Жорже Мендеш ҳисобланади. Айни дамда "Вулверхэмптон"да мураббий билан қўшиб ҳисоблаганда 10 нафар португалиялик бор.
Семеду Ла Лиганинг ўтган мавсумида 32 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 4 та голли узатмани қайд этган.
Похожие новости
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Вильярреал" - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби" таркиби маълум
Комментарии