"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи
20 мая 22:06
Новости
"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи
"Барселона" марказий ҳимоячи Иньиго Мартинес билан 2026 йил ёзида тугайдиган шартномани узайтириш устида иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда Sport.es хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, кўк-анорранглилар 34 ёшли футболчининг меҳнат шартномасини 2027 йилгача чўзмоқчи. Клубдагилар Мартинеснинг етакчилик қобилиятларини, шунингдек, жорий мавсум давомида ҳимояда ўйнашда Пау Кубарси билан ҳамкорлигини сезиларли даражада яхшилаганини таъкидламоқда. Жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик ҳам Мартинеснинг шартномаси узайтирилишини хоҳламоқда.
Мартинес жорий мавсумда барча мусобақаларда 46 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урди ва 6 та гол узатмаси берди.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии