"Барселона" Фатига янги шартнома таклиф қилади
24 апр 2021 13:26
Новости
"Барселона" Фатига янги шартнома таклиф қилади
"Барселона" ҳужумчи Ансу Фати билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқмоқда.
"Кўк-анорранглилар" 18 ёшли футболчи билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоламоқчи. Томонлар ўртасидаги амалдаги битим 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Фати Каталония гранди тарбияланувчиси ҳисобланади. У бош жамоада 2019 йилдан бери ўйнайди.
Ансу жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 7та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди. Transfermarkt ҳужумчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии