RU

Последние новости

08:26ОФК президенти Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритгани муносабати билан табрик йўллади  2 07:55Ўзбекистонни чeмпион қилган Исломбек Исмоилов финалдан сўнг нималар деди?  14 07:30U-17 Осиё кубоги. Уч нафар футболчимиз «энг яхши» совринига эга бўлди  8 07:10U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0, Фантастик ғалаба!  5 06:51Валверденинг сўнгги дақиқалардаги супер голи «Реал»га муҳим ғалабани тақдим этди  5 05:31Александр Хомяков: "ВАР билан боғлиқ ҳолат, вақт чўзилиши бизнинг зараримизга ишлагандек бўлди"  9 04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  2 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  9 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  9 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  20 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  3 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12

ЛаЛига. "Барселона"нинг қулаши давом этади, бу сафар улар "Эйбар"га очко улашди Новости

ЛаЛига. "Барселона"нинг қулаши давом этади, бу сафар улар "Эйбар"га очко улашди

Испания ЛаЛигасининг 16-туридан ўрин олган "Барселона" - "Эйбар" баҳси якунига етди.

Барселона

Усман Дембеле - 67'

Примера Дивизион . Тур 16

29/12/2020, 23:15

1
:
1
Завершен

Эйбар

Кике - 57'

Стадион: Camp Nou, 0 зрителей

Главный судья: Javier Alberola

45'
90'
8'  Мартин Брейтуэйт
25'  Мартин Брейтуэйт
46'  Сержиньо Дест (Усман Дембеле)
66'  Миралем Пьянич (Филиппе Коутиньо)
66'  Антуан Гризманн (Франсишку Тринкан)
67'  Усман Дембеле
67'  Хуниор Фирпо
82'  Клеман Лангле (Серхио Бускетс)
89'  Педри (Рикард Пуч)
57'  Кике
73'  Кике (Есинори Муто)
73'  Эстебан Бургос (Пауло Оливейра)
75'  Серхио Альварес
81'  Дамиан Кондзер (Хосе Ресио)
83'  Хосе Ресио
90'  Папакули Диоп (Серхио Куберо)


"Барселона" – "Эйбар" 1:1

"Камп Ноу"

Голлар: 0:1 – 57 Кике Гарсия, 1:1 – 67 Дембеле.

"Барселона" – тер Стеген, Дест (Дембеле, 46), Лангле (Бускетс, 82), Араухо, Фирпо, де Йонг, Пьянич (Коутиньо, 66), Педри (Пуч, 89), Мингеса, Гризманн (Тринкау, 66), Брэйтуэйт.

"Эйбар" – Дмитрович, Рафа Соареш, Бигас, Бургос (Оливейра, 73), Посо, Кондзер (Ресио, 81), Инуи, Экспосито, Диоп, Альварес, Кике Гарсия (Муто, 73).

Огоҳлантиришлар: Альварес (75), Ресио (83).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+1. ТРИНКАУУУУ! Португалиялик футболчи рақиб жарима майдончасидаги икки футболчини алдаб, дарвозага зарба берди, аммо бироз ноаниқ. Трибунадаги футболчилар ҳам бошини ушлаб қолишди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

85. КОУТИНЬООООО! Бразилиялик ярим ҳимоячи Брэйтуэйтнинг ажойиб узатмасини яқин масофадан голга айлантира олмади.

82. Ўзгариш: Лангле ўрнига Бускетс майдонга тушди.

81. Брэйтуэйт жамоасининг навбатдаги ҳужумини навбатдаги ноаниқ зарбаси билан якунлади.

71. Хавфли вазият! Дембеле қанотдан узатган тўпини "Эйбар" дарвозабони уриб юборди, аммо тўп унинг ёнидаги Брэйтуэйтга тегди. Посбоннинг бахтига тўп дарвозага бормади.

67. ГООООЛ! Дембеле ниҳоят мақсадига эришди. Фирпонинг чап қанотдан узатмасини Усмон голга айлантирди. Хатто Месси ҳам трибунадан қарсак чалиб қўйди.

66. Ўзгариш: Пьянич ўрнига Коутиньо, Гризманн ўрнига Тринкау майдонга тушди.

64. "Барселона" кўплаб ҳужумлар уюштирмоқда, аммо улар зарба билан якун топмаяпти, аммо "Эйбар"да эса аксинча.

58. ГООООЛ! "Сен урмасанг, сенга уришади" мақоли ишга тушди! Кике Гарсия "Барселона" ҳимоячиси Араухонинг хатосидан унумли фойдаланди ва Дембеледан фарқли ўлароқ бирга-бир вазиятни голга айлантирди.

57. УСМООООН! Дембеле рақиб дарвозабони билан бирга-бир чиқиб, уни енга олмади. Посбон сейв ижро этди.

53. Зарба... Гризманн 22-23 метр узоқликдан рақиб дарвозасининг яқин бурчагини нишонга олишга уринди, аммо тўпни дарвозабон эгаллаб олди.

50. ЗАРБААА! Захирадан ўйинга қўшилган Усмон Дембеле Месси услубида узоқ бурчакка зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Каталония клуби гол ура олмаётгани туфайли режиссёрлар гоҳида Мессини намойиш этишмоқда. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. ЗАРБАААА... Гризманнинг рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан берган зарбаси дарвоза олдидан ўтиб кетди.

37. Энди ВАР орқали Лангленинг "Барселона" жарима майдончаси ичидаги ҳаракатларига баҳо берилди. Йўқ, ҳакам пенальти белгиламади.

35. Меҳмонлар белгиланган нуқтадан дарвозани нишонга олишга уринишди, аммо Тер Штеген тўпни қайтарди.

34. Де Йонг ўз жарима майдончасига яқин ҳудудда Кикега нисбатан қўпол ўйнади. Жарима зарбаси.

28. Каталония клуби тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва тўп ўнг қанотдаги Дестга узатилди. Америкалик йигитча жарима майдончасига кирди ва финт ишлатаман деб тўпни босиб олди ва тўпсиз қолди.

25. ГООООЛ! Брэйтуэйт барибир ҳисобни очди! Каталония клубининг чап қанотдан амалга оширган ҳужуми Мартиннинг голи билан якун топди, аммо... ВАР яна ишга киришадиган кўринади. Пас бўлган пайтда Брэйтуэйт офсайдда тургандек кўринди. Гол ҳисобга олинмади, офсайд.

21. Дестнинг қанотдан узатган тўпи рақиб футболчисининг нозик жойига тегди. Ўйин тўхтатилди. Ҳаммаси жойида, футболчи ўрнидан турди.

18. Ўйин темпи баланд эмас, кичик устунлик Каталония клуби томонида, аммо мезбонлар тузукроқ ҳужум ташкил қила олмаяпти.

8. ЗАРБААА! ЙЎЎҚ! Мартин 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. У тепган тўп дарвозанинг ёнидан ўтиб кетди.

7. "Эйбар" жарима майдончасидаги ҳолат ВАР ёрдамида ўрганиб чиқилди ва Араухога нисабатан қоида бузилди деб топилди. Энди Брэйтуэйт пенальтини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.

4. Сайтимизни кузатиб бораётган ўқувчилар ва "Барселона" ишқибозлари бугунги баҳсда Месси йўқлигини пайқашгани аниқ. Аргентиналик айни дамда ўйинни трибунадан кузатмоқда.

1. Учрашув бошланди.


Барселона – Эйбар

"Камп Ноу"

Барселона – тер Стеген, Дест, Лангле, Араухо, Фирпо, де Йонг, Пьянич, Педри, Мингеса, Гризманн, Брэйтуэйт.

Эйбар - Дмитрович, Бургос, Бигас, Серхио, Диоп, Экпозито, Соареш, Инуи, Кике Гарсия Кадзиор, Позо.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика