"Барселона" деярли 1,5 млрд. евролик лойиҳага рози бўлди
25 апр 2023 00:27
Новости
"Барселона" деярли 1,5 млрд. евролик лойиҳага рози бўлди
"Барселона" Espai Barca лойиҳасини молиялаштириш борасида келишувга эришди.
Клуб раҳбарияти "Камп Ноу"да таъмирлаш ишлари, янги инфратузилма обьектларини қуриш ва стадион ҳудудидаги биноларни модернизация қилиш учун 1,45 млрд. евролик лойиҳа бўйича шартнома имзолади.
Ушбу маблағ 20 нафар инвестор томонидан ажратилади. Келишув бўйича, тўлов 24 йилгача бўлган муддат ичида амалга оширилади.
Клуб "Камп Ноу"даги ишлар якунланганидан сўнг арена даромади орқали тўлов қилишни бошлайди.
"Барселона"нинг баёнотида кафолат сифатида клуб акциялари қўйилмагани, ипотека олинмаганини маълум қилди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии