"Барселона" Дембеле бўйича МЮ билан музокараларни рад этди
03 окт 2020 10:37
Новости
"Барселона" Дембеле бўйича МЮ билан музокараларни рад этди
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" билан ҳужумчи Усмон Дембеленинг эҳтимолий трансфери борасида музокаралар олиб бормаяпти.
Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" техник котиби Рамон Плэйнс хабар берди.
"МЮ билан ҳеч қандай музокаралар йўқ, буни тасдиқлашим мумкин. Дембеле - "Барселона" ўйинчиси, биз унинг имкониятларини биламиз ва жамоада содир бўлаётган ўзгаришлар билан у ўзини энг яхши кўринишда намойиш этади деб умид қиламиз.
"Барселона" барча имкониятлардан фойдаланмоқчи. Унинг биз билан яхши йил ўтказишига ишончим комил", - дейди Плэйнс.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии