"Барселона" бразилиялик футболчи учун режадагидан кўпроқ пул тўлайдиган бўлди
08 июл 2023 16:38
Новости
"Барселона" бразилиялик футболчи учун режадагидан кўпроқ пул тўлайдиган бўлди
"Барселона" ҳужумчи Витор Роке учун олдинроқ режа қилганидан кўпроқ трансфер суммаси тўлайдиган бўлди.
"Diario Sport" хабарига кўра, "Барселона" ва "Атлетико Паранаэнсе" 18 ёшли футболчининг трансфери борасида бироз бошқачароқ келишувга эришишди. Каталония клуби футболчининг трансферига кафолат суммаси сифатида олдинроқ режа қилинганидан 5 млн камроқ, яъни, 30 млн евро ўтказиб беради. Бироқ форвард учун мўлжалланган бонус суммаси 21 млн евро кўпроқ бўлди - 31 млн евро.
Бразилиялик футболчи "Барселона" билан "6+1" кўринишида шартнома имзолайди ва йилига 3,5 млн евро маош олади.
Ўтган мавсумда у "Атлетико Паранаэнсе" таркибида 28 ўйинда 12 гол ва 6 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии