RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  22 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатиб бормоқда Новости

"Барселона" "Бавария"га мослашиб кетолмаётган футболчини кузатиб бормоқда

"Барселона" "Бавария"нинг 22 ёшли вингери Брайан Сарагосага қизиқиш билдирмоқда.

Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манбага кўра, "кўк-анорранглилар" қишки трансфер ойнаси вақтида Сарагоса ҳақида маълумот сўраган, бироқ собиқ "Гранада" футболчиси қишда испан клубини тарк этишни хоҳлаган ва шу сабабли "Бавария"га ижара асосида ўтишни маъқул кўрган.



Бироқ Сарагоса "Бавария"да мослашиш, хусусан, тил билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлади. Таъкидланишича, мюнхенликлар бош мураббийи Томас Тухель вингерга қизиқмаган. Тухель келаётган ёзда клубни тарк этар экан, Сарагосанинг "Бавария"даги келажаги ҳам ноаниқ. "Барселона"дагилар вингерни қулай шартларда сотиб олишга ишониб туришибди.

Сарагоса жорий мавсум барча мусобақаларда 23 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг трансфер қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика