"Барселона" "Байер" ярим ҳимоячиси Чалханоглуга қизиқиб қолди
05 мар 2015 15:49
Новости
"Барселона" "Байер" ярим ҳимоячиси Чалханоглуга қизиқиб қолди
"Барселона" "Байер" ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуга қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, Каталония клубининг халқаро трансферларига жавоб берувчи Ариедо Брайда бу борада ишларни бошлаб юборган. Туркиялик футболчини кўпчилик "Лион"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Жуниньо Пернамбуканога қиёслашяпти, чунки Хакан ҳам жарима зарбаларини яхши амалга оширади.
Чалханоглу бу мавсумда Германия чемпионатининг 23та учрашувида майдонга тушиб, 5та гол урди ва 2та голли пасга муаллифлик қилди.
Комментарии