“Барселона” 12 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
12 дек 2018 07:56
Новости
“Барселона” 12 йил ичидаги энг ёмон натижасини қайд этди
Кеча ЕЧЛнинг 6-турида “Барселона” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Қайд этилишича, “Барселона” сўнгги 12 йил ичида илк марта рақибига тўп билан муомала қилишда имкониятни бой берди. Учрашув давомида “Барселона” 48,8 фоиз тўпни ўз назоратида ушлаб турган. Каталония клуби сўнгги бор 2006 йил декабрида “Вердер”га қарши ўйинда атиги 42,9 фоиз тўпга эгалик қилиш кўрсаткичини қайд этганди. Шундан кейин фақат жамоа тўп назоратида устунликни сақлаб келаётганди.
Комментарии