RU

Последние новости

12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  0 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади Новости

"Барса", "Реал" ва "Юве" Суперлигани қайта ишга туширишга тайёрланмоқда. Унда 60-80 та жамоа бўлади

"Барселона", "Реал", ва "Ювентус" Европа Суперлигасини қайтадан бошлашга тайёр.

Бугун Европа Суперлигаси бош директори Бернд Райхарт таъсисчи клублар лойиҳанинг янги версиясини ишга туширишни хоҳлаётганини маълум қилди.

А22 янги лойиҳа Европанинг 50 дан ортиқ клублари билан улар дуч келаётган молиявий муаммолар бўйича батафсил музокаралар натижаси эканлигини айтди. Сўнгги ойларда А22 ва Европа Суперлигаси аниқ молиявий устунликка эга бўлган ва бошқа Европа лигаларига таъсири катта АПЛга ҳужум қилди.

Европа Суперлигасининг янги талқинда бир нечта давизионларга бўлиниб, доимий аъзоларсиз 60 дан 80 тагача иштирокчидан иборат бўлади. Ҳар бир жамоа мавсум давомида камида 14 та ўйин ўтказади. Ҳозирча клубларнинг дивизионлар бўйича тақсимланиши ҳақида маълумот йўқ. Мусобақадан чиқиб кетиш тизими қандай бўлиши ҳам маълум эмас.

"Реал", "Барселона" ва "Ювентус" янги Европа Суперлигаси форматини ҳозирча сир сақламоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг апрель ойида Суперлигани ташкил этишга уриниш муваффақиятсиз якун топганди. Таъсисчи клублар қаторида "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", "Тоттенхэм", "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Ювентус", "Интер" ва "Милан" бор эди.

Турнир ташкил этилгани эълон қилинганидан икки кун ўтиб, инглиз клублари мухлисларнинг норозилиги туфайли иштирокчилар орасидан чиқиб кетган эди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика