RU

Последние новости

14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  1 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  2 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3

"Барса" Алонсо билан шартномани 2 йилга узайтириб, Альба билан хайрлашмоқчи Новости

"Барса" Алонсо билан шартномани 2 йилга узайтириб, Альба билан хайрлашмоқчи

"Барселона" ҳимоячи Маркос Алонсо билан шартнома муддатини узайтирмоқчи.

"Diario Sport"нинг хабарига кўра, каталон клуби январда 31 ёшли футболчи билан янги шартнома бўйича келишувга эришишни ният қилган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.

Алонсо "Барселона"да қолмоқчи, клуб раҳбарияти ҳам футболчи кўрсатаётган ўйиндан мамнун. Ўтган ёз Маркос "кўк-анорранглилар" сафига бориб қўшилиш учун маоши кескин камайишига рози бўлган. Ўшанда томонлар 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашган ва клуб агар Маркос ўзини яхши томондан кўрсата олса, маош миқдорини ошириш, янги келишув имзолашни ваъда қилганди.

Энди "Барселона" Алонсо билан яна икки йиллик келишув имзоламоқчи. Ҳужжат 2 йил, ёки "1+1" схемасида имзоланади. "Барселона"га иккинчи вариант кўпроқ ёқса, футболчи бир йўла икки йиллик маошни нақд қилиш истагида.

Баъзи масалалардаги мунозараларга қарамай, томонлар янги шартномага жиддий тўсиқ кўришмаяпти.

Шунингдек, "Барселона" Алекс Бальде билан ҳам шартнома муддатини узайтирмоқчи. Айнан Бальде ва Алонсо орқали клуб ҳимоянинг чап қанотини "ёпмоқчи". Шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган Хорди Альба билан эса Херар Пике билан бўлгани каби хайрлашишмоқчи.

Бу мавсум Алонсо клуб сафида барча мусобақаларда 12 ўйинда 1 та гол уришга муваффақ бўлди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика