RU

Последние новости

18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  7 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  31 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  25 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0

"Барча айбни ҳимоячиларга ағдаришдан осон иш йўқ". Акмал Шораҳмедов билан АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки, йўл қўйилган хатолар, Машарипов ва Шомуродов ҳақида Новости

"Барча айбни ҳимоячиларга ағдаришдан осон иш йўқ". Акмал Шораҳмедов билан АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки, йўл қўйилган хатолар, Машарипов ва Шомуродов ҳақида

Халқаро майдонда иштирок этаётган клубларимизнинг бешинчи турдан сўнг гуруҳда қолиб кетиши аниқ бўлиб улгурди.

Шундай экан эндиликда керакли хулосаларни чиқаришни айни мавриди ҳисобланади. Гарчи олдинда битта ўйин қолган бўлсада амалда у деярли ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Ҳа, жамоаларимизнинг халқаро майдондаги иштироки барчамиз кутгандек чиқмади. Айрим паллаларда омад юз ўгирган бўлса, яна баъзи ҳолатларда элементар хатолар қимматга тушди. Тўғри футбол хатосиз бўлмаслиги табиий. 

Бироқ бундай даражаси юқори турнирларда иложи борича эҳтиёткорликка урғу қаратган ҳолда натижани ўйлаш керак бўлади. Дастлабки турлардан сўнг навбатдаги босқичга йўлланма олиш учун ишонч пайдо бўлганди. Аммо навбатдаги ўйинлардаги мағлубиятлар умид учқунларини йўққа чиқарди. "Пахтакор"га ташкилий муаммолар тўсқинлик қилди. Лекин АГМКда барчаси кўнгилдагидек кўринганди. Олмалиқликлар мағлуб бўлган ўйинларда ижобий натижага яқин келди. Биз АГМКнинг ОЧЛдаги иштироки ва бошқа мавзулар ҳақида жамоанинг собиқ футболчиси, айни пайтда "Нефтчи"да тўп тепаётган Акмал Шораҳмедовга юзландик.

- АГМК сизга бегона эмас. Жамоанинг ОЧЛдаги натижалари сизни бефарқ қолдирмаётгани табиий. Гарчи олдинда битта ўйин бўлсада олмалиқликлар гуруҳдан чиқиш имкониятларини йўқотди. Шундай экан дастлаб жамоанинг ОЧЛдаги ўйинлари ҳақида умумий таассуротларингиз ва фикрларингизни билдирсангиз...

- Менинг фикримча, Чемпионлар Лигаси ҳозирги вақтда бироз кучсизланган. Бунинг ўзига яраша сабаблари мавжуд. Биринчи галда пандемия, иккинчидан рамазон ойи бўлганлиги сабаб кўп футболчилар жисмоний томондан бор кучини кўрсата олаётгани йўқ. Шу боис учрашувларда кутилмаган натижалар қайд этилмоқда. АГМК жамоасининг иштирокини ёмон демаган бўлардим. Зеро жамоа босқичма-босқич ОЧЛга етиб келди. Бу йўлда Миржалол Қосимов, мураббийлар штаби ва футболчилар катта ҳажмдаги ишни бажаришди. Миржалол Қосимовнинг жамоасини шу даражага олиб чиққанини ўзи катта гап.

- Жамоанинг бу мусобақада йўл қўйган асосий хатоси нимада бўлди, деб ўйлайсиз? Балки рақибларига ҳаддан ташқари очиқ футбол таклиф қилганидами? Бундай даражаси юқори ўйинларда кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратилиши тўғри  эмасми?

- Бу борада шахсий фикримни билдираман. АГМК тўпни назорат қилиб рақибларини чарчата олмаяпти. Бундай иссиқ ҳавода тўпни ушлаш жуда муҳим ҳисобланади. Асосий хатоларидан бири оддий голлар ўтказиб юбораётганида. Навбатдаги жиҳат жамоа ўйиннинг илк дақиқаларини жуда бўш ўтказмоқда. 15 дақиқада 2та тўп ўтказиб яна ўйинга қайтиш, бўш ҳудудларга эга бўлиш қийин. Рақибларидан "Ал Ҳилол" ва "Шабаб Ал Аҳли"ни яхши жамоа деган бўлардим. "Истиқлол" АГМКни омад туфайли ютди. Ушбу учрашувни кўрдим. Тўпни назорат қилиш ва хавфли вазиятлар яратиш бўйича олмалиқликлар устунликка эга бўлди.

- Жамоа гол ўтказиб юборган вазиятларда асосий юк ва эътироз ҳимоячиларга билдирилмоқда. Аслида барча айб улардами? Тўп ҳимоя чизиғига етиб келгунигача ярим ҳимоячилар бунга йўл қўйиб беришмоқда...

- Бу ерда фақат ҳимоячилар айбдор деган фикрдан йироқман. Чунки пас бераётган футболчига бемалол ҳаракат қилишига йўл қўйилмоқда. Ҳимояланиш деганда фақат ҳимоячилар тушунилмайди.

- Умуман ҳимоячилар бутун ўзбек клубларида муаммога айланмоқда. Бу терма жамоага ҳам таъсир ўтказяпти. Бундан буён болалар футболидан бошлаб ҳозиргидек муаммо чиқмаслиги учун ҳимоячиларни тарбиялашга ҳам урғу қаратиш керикмикан?

- Мен олдин ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтаман. Ҳамма хатони ва айбни ҳимояга ағдариш осон. Буни футболни теран тушунадиган инсонлар англаши мумкин. Ҳозирги терма жамоамизнинг ҳимоя чизиғи зўр. Гол ўтказиб юборса ҳимоячиларни айбдор қилиш Ўзбекистонда одат бўлиб қолган. Жамоада ҳимояда барча бирдек ёрдам бериши лозим. Чемпионлар Лигасини кўряпсизми? Футболчи қанчалик ҳимояга келиб ёрдам беряпти ва пас бермоқчи бўлган рақиб ўйинчини тезда кутиб олиб, унга тўғри пас беришига йўл қўймаяпти. Агарда футболчига тўпни узатишига бемалол қўйиб берилса, менимча жамоаингизда Рамос ёки Де Хеа бўлса ҳам ёрдам бера олмайди.

-  Халқаро майдон футболимизга тутилган ойнами? АГМК ҳам шу қаторда "Пахтакор" ҳам Суперлигамизда қолган жамоалардан кучли. Кучсиз клублар фонида кучлироқ кўриниши мумкин. Ўтган йили "Ал Ҳилол" бош мураббийи ҳам бунга алоҳида тўхталганди. Муваффақиятсизликка ташқи омил сифатида Суперлигамизда рақобат йўқлигини ҳам киритсак бўладими?

- "Пахтакор" гуруҳда ҳеч кимдан ёмон ўйнамади. Бироқ ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олмади. Бу "Пахтакор"нинг кучсизлигини билдирмайди. Шу таркиб билан ҳам яхши ўйин кўрсатди, деб ўйлайман. Бироқ гол бўлмаса жамоанинг камчиликлари кўзга ташланаверади. Биз бир нарсани тушунишимиз керак, Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак ётиб олиб қарши ҳужумда битта гол уриб олишни ўйламаслик даркор. Ҳар бир ўйиндан сўнг лоақал битта футболчимизга Европадан таклиф тушса ва камида 6-7 нафар ўйинчимиз яхши клубларда тўп тепсагина мундиалга чиқамиз. Арабларда ўйнаётган футболчиларимиз? Бу кам. Бундай зўр футболчиларни арабларга сотиш керакмас. Агарда таклиф бўлганда ҳам Жалолиддин Машарипов, Азиз Ғаниев ёки Европада ўйнаётган Элдор Шомуродовнинг ортидан кетишлиги керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика