RU

Последние новости

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  0 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  5 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  24 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Бангладеш дарвозасига жавобсиз тўртта гол урдик Новости

Бангладеш дарвозасига жавобсиз тўртта гол урдик

2016 йилги Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Бангладеш U-23 - Ўзбекистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 3-дақиқасида ҳисоб очилди. Жалолиддин Машарипов бу вазиятда ўзини кўрсатди - 0:1. 

13-дақиқада вакилларимиз иккинчи бор мезбонларни ранжитишди - 0:2. Ҳужумга ёрдамга келган Сардор Раҳмонов гол урди.

Ўйин темпи жуда ҳам паст. Рақиб футболчилари деярли қаршилик кўрсатмаяпти, футболчиларимиз худди машғулотлардагидек ҳаракат қилмоқда.

29-дақиқада ҳисоб йириклашди. Бугунги ўйинда жамоамизни сардор сифатида майдонга олиб тушган Сардор Раҳмонов дублга эришди - 0:3.

41-дақиқада Аббос Махсталиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 0:4.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз сафида ҳимоячи Ҳасан Асқаров ўрнига ҳужумчи Никита Павленко тушди.

55-дақиқада Алишер Шоғуломов ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.

61-дақиқада Сардор Раҳмонов ўрнига Муҳсинжон Убайдуллаев тушди.

70-дақиқада мезбонлар сардори Райҳан қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Учрашувда бошқа гол урилмади ва ёшларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишди.


Бангладеш U-23 - Ўзбекистон U-23 - 0:4

Голлар:
Жалолиддин Машарипов 3, - 0:1. Сардор Раҳмонов 13, - 0:2. Сардор Раҳмонов 29, - 0:3. Аббос Махсталиев 41, - 0:4.

Бангладеш U-23:
1.Литон, 2.Топу, 3.Райҳан (С), 4.Ясин Хон, 5.Наҳид, 6.Муҳаммад Атиқур Раҳмон Фаҳад, 7.Жевел Рана, 10.Ҳемонта Винсент Бисвас, 11.Соҳел Рана, 13.Шакил Аҳмад, 20.Воҳид.

Захира:
8.Шаҳедул, 9.Сожиб, 12.Рубел Мия, 14.Тутул Хосаин Бадша, 15.Нурул Наиум Файсал, 16.Умар Фарук Бабу, 17.Юсуф Сифат, 19.Муҳаммад Токлис Аҳмад, 21.Ковсар Али Рабби, 25.Муҳаммад Найим, 32.Ҳуссайин Сузан, 33.Муҳаммад Мезбаҳ Уддин.


Ўзбекистон U-23
: 1.Акмал Турсунбоев, 2.Акромжон Комилов (33.Жасурбек Ҳакимов, 74), 3.Сардор Раҳмонов (С) (20.Муҳсин Убайдуллаев, 61), 6.Аббос Махсталиев, 13.Ҳасан Асқаров (29.Никита Павленко, 46), 14.Жавлон Мирабдуллаев, 16.Жавоҳир Расулов, 17.Алишер Шоғуломов, 18.Сардор Собирхўжаев, 19.Жалолиддин Машарипов, 22.Тимур Аюпов.

Захира: 12.Аброр Каримов, 21.Абдумавлон Абдужалилов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Хуршид Мухторов, 7.Владимир Козак, 8.Абдуллоҳ Олимов, 10.Жамшид Искандеров, 11.Игорь Сергеев, 23.Диёржон Туропов.

Четлатиш: Райҳан 70 - Алишер Шоғуломов 55

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика