Балотелли Хитойдан тушган фойдали таклифни рад этганини айтди
07 сен 2023 18:43
Новости
Балотелли Хитойдан тушган фойдали таклифни рад этганини айтди
Италиялик футболчи Европада қолишни танлаган.
"Сьон" ҳужумчиси Марио Балотелли Хитойдан тушган фойдали таклифни рад этганини айтиб берди.
"Мен Хитойдан тушган таклифини рад этганман, бу араблар таклиф қиладиганидан анча катта эди. Мен футбол ўйнашни ва Марселда қолишни танлагандим", – деди ўйинчи.
Балотелли "Марсел"дан кейин "Брешия", "Монца" ва "Адана Демирспор" клубларида ўйнаган. Ҳозир 33 ёшли ҳужумчи Швейцариянинг "Сьон" жамоасида тўп тепмоқда.
Комментарии