Балотелли мухлислар ва футболчилардан узр сўради
27 сен 2013 11:17
Новости
Балотелли мухлислар ва футболчилардан узр сўради
"Милан" ҳужумчиси Марио Балотелли Италия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Наполи"га қарши ўйиндан (1:2) кейинги ҳаракатлари учун узр сўради.
Балотелли ўша ўйиндан сўнг ҳакамга қаттиқ эътироз билдиргани учун қизил карточка олди ва уч ўйинга дисквалификация қилинди.
– Биринчи навбатда мен жамоадошларимга панд бердим, – дейди Балотелли La Gazzeta dello Sport нашрига. – Жамоа ҳар куни ғалаба қозониш учун тинмай ишлайди, бундай ҳаракатлар эса бу меҳнатни бир пул қилади. Мен "Милан"нинг ҳар бир футболчиси ва мухлисидан узр сўрайман. Хатоимни тан оламан. Провокацияга берилиб ўзимни тутиб тура олмадим. Бундан кейин ўзимни қўлга олишга ҳаракат қиламан.

championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии