Балотелли Мбаппени ортда қолдирди
16 апр 2019 01:00
Новости
Балотелли Мбаппени ортда қолдирди
«Марсель» ҳужумчиси Марио Балотелли Франция чемпионатининг март ойидаги энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.
Ушбу номга шунингдек, ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳамда «Лион» аъзоси Мусса Дембеле даъвогарлик қилганди. Овоз бериш натижаларига кўра, Балотелли – 45, Мбаппе – 35 ва Дембеле – 20 фоиз овозга эга бўлди. Қайд этиш жоизки, Марио Балотелли жорий мавсум марселлликлар сафида ойнинг энг яхшиси бўлган илк футболчига айланди. 28 ёшли италиялик ҳужумчи ўтган ойда 4та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини тўрт бора ишғол этганди.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии