Балотелли аёл киши билан бардан чиққач, кассалликка йўлиққани сабабли машғулотга бормади
16 сен 2022 20:09
Новости
Балотелли аёл киши билан бардан чиққач, кассалликка йўлиққани сабабли машғулотга бормади
Швейцариянинг "Сьон" клуби футболчиси Марио Балотелли бардан аёл киши билан гандираклаб чиққанидан сўнг бронхит касалига йўлиққани айтилмоқда.
Италиялик ҳужумчи яқинда ўзининг ўн биринчи клуби — "Сьон" таркибига бориб қўшилганди. Аммо янги клубида ҳам тинчимади.
Дам олиш кунлари Балотеллининг Лозаннадаги бардан қизил кийимдаги аёл ва яна бир эркакни қучоқлаб олган ҳолда қоқилиб тушгани акс этган видео интернетда тарқалди.
Шундан сўнг Балотелли кўриниш бермаган. "Сьон" клуби перзидентининг таъкидлашича, форвард бронхит туфайли машғулотларда қатнашмаган.
Комментарии