RU

Последние новости

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Баклажка заводида сувоқчилик ва қоровулчилик қилган, Ипподромда диск сотган АГМК дарвозабони 30 ёшда! Новости

Баклажка заводида сувоқчилик ва қоровулчилик қилган, Ипподромда диск сотган АГМК дарвозабони 30 ёшда!

Бугунги санада туғилган кунини нишонлаётган футболчиларимизни унутилмас сана билан қутлашда давом этамиз.

Бугун пойтахт вилоятининг АГМК жамоаси дарвозабони Акбар Тўраев 30 ёшга тўлди. Оилавий муҳит таъсирида футболни танлаган Акбар 8 ёшида "Пахтакор" клуби футбол мактабида миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганишни бошлаган. Биринчи мураббийи Бахтиёр Нуралиев. Кейинчалик "Чилонзор" жамоасига кўчиб ўтган. Дарвозбонликни танлагунига қадар барча чизиқларда ўйнаб чиққан. Аввалига ҳимояда, кейин чап қанот ярим ҳимоясида ўйнаган. Ҳужум чизиғида ҳам ўз имкониятини синаб кўрган. 

"Бир куни ўйинга иккала дарвозабонимиз ҳам келмаган, - дейди биз билан суҳбатда Акбар. - Бири касал бўлиб қолган, иккинчиси эса хорижга кетиб қолган. Бу тақдирнинг менга берган туҳфаси бўлса керак, ўша ўйинда мураббийимиз мени дарвозани қўриқлашимни айтди. Ундан аввал ҳам машғулотларда пенальти тепишни машқ қилсак, дарвозага ўз хоҳишим билан турардим. Очиғи, дарвозабонимиздан кўра, пенальтини қайтариш менда ўхшарди. Шунда мураббийимиз Прокофьев Борис Андреевич мени дарвозага қўйди. Ўша ўйин кучли рақибга қарши бўлиб ўтганди. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланиб, ўйин давомида битта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлгандим. Учрашувдан сўнг дарвозабон сифатида шакллана бошладим". 

Юқорида таъкидлаганимиздек, Акбар оилавий муҳит сабаб футболни касб сифатида танлади. Унинг отаси Тоҳир ака ўз вақтида “Пахтакор” ўринбосарлари таркибида ўйнаган. Бир маротаба Блохин тўп тепаётган Собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига чақирилган. Виктор Жалилов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан каби футболчилар билан бир синфда ўқиган. 

"Дадам тиззаларидан олган жиддий жароҳат сабаб футболни эртага тамомлаганлар, - дея сўзини давом эттирди кичик Тўраев. - Биласизми, аслида ота-онам маслаҳатлашиб мени теннисга беришган, ўша пайтда 6 ёш эдим. Бир ярим йилча машғулот ўтказганимдан кейин, йиғлаб футболга ўтиб кетганман. Теннис ҳам "Пахтакор" Марказий стадионида эди, уйга қайтаётганимда "Пахтакор" футболчилари машғулот ўтказар эдилар. Инсон ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Ҳаётда кутилмаган ҳолатлар, воқеалар бўлиб туради. Менда ҳам шундай бўлган. 16-17 ёшимда “Пахтакор” билан бироз муаммо юзага келган. Яъни, ўтиш даврида жамоасиз қолиб кетганман. Ҳеч бир жамоада тўп тепа олмай қолгандим. Натижада футболдан бироз бўлса-да совуб, заводда ишлади. Зангиота туманида баклажка ишлаб чиқарадиган заводда сувоқчилик ҳам қилганман. Отчопар бозорида диск сотганман. Заводда қоровулчилик ҳам қилдим. Сабаби, оиламизда молиявий имконият зўр эмас эди. Меҳнатдан қочмаганман, қочиш ҳам керак эмас. Ишинг ҳалол бўлса, қилаётган меҳнатингдан уялиш ҳам керак эмас.

Ҳа, ҳаёт йўллари бир текис равон эмас. Акбар айтганидек, инсон ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Тўраев ўсмирлик даврида юзага келган қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтиб, яна катта футболга қайтди. "Бунёдкор"дан чақирув олди. "Қалдирғочлар" сафидаги ишончли ўйинлари сабаб миллий терма жамоага чақирилди. 2014 йилнинг 10 октябрь куни Баҳрайнга қарши учрашувда мамлакат бош жамоасидаги дебютини нишонлади. Ҳозирда эса у амалдаги Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК шарафини ҳимоя қилмоқда. "Бунёдкор" сафида Ўзбекистон чемпиони ва мамлакат кубоги соҳиби бўлди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Акбар Тўраевни 30 ёшга тўлиши муносабати билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз. Устозимиз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев айтганларидек, омад ҳеч қачон Акбарни тарк этмасин!

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика