RU

Последние новости

14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   1 14:11"Реал" 39 ёшли футболчи билан шартнома имзолаши мумкин?!  2 13:40ЦСКА бош мураббийи клубдан кетишга яқин  3 13:12"Ньюкасл" "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингерини харид қилиши мумкин  0 12:42Гвардиола Ямал ҳақида: "Афсусдаман, аммо Мессига ўхшаши бўлмайди. Бу имконсиз"  12 12:12Ўзбекистоннинг 17 клуби ОФК лицензиясини қўлга киритди, аммо...  0 11:41Жака Италия гранди сафига ўтиши мумкин  2 11:17Осимхен "Ал Ҳилол"га ўтмоқдами?  1 10:50“Челси“ ва “Арсенал“да ўйнаган футболчи фаолиятини Бразилияда давом эттиради  0 10:33Расман. Ўруновнинг ўрнига Абдихолиқов чақирилди  11 10:17“Челси“ “Барселона“ ярим ҳимоячиси учун 75 миллион евро таклиф қилд  4 09:42“Барселона“ ҳимоячиларидан бири билан шартномани бекор қилишга яқин турибди  1 09:05Жаҳон чемпионати қуръаси қачон бўлади?   30 08:33"Ливерпуль" супер трансфер бўйича келишувга эришди  11 08:02Лазаревич: "Айрим вазиятларда футболчилар бир-бирини тушунишмади"  0

Байрам муносабати билан "Машъал" - "Бухоро" учрашувига кириш бепул бўлади Новости

Байрам муносабати билан "Машъал" - "Бухоро" учрашувига кириш бепул бўлади

Бугун, 9 май, юртимизда Хотира ва қадрлаш куни.
Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

 9 май – Хотира ва кадрлаш куни муносабати билан халкимизнинг эзгу фазилатлари янада ёрқин намоён бўлади. Иккинчи жахон уруши дахшатларининг гувохи бўлган кишилар тобора камайиб бормокда. Ёшликнинг навқирон чоғларини уруш оловларида, жанггоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсонлар жасорати бекиёсдир. Фашизм устидан козонилган галабага бу йил 70 йил тўлади. Ана шу воқеалар, кечган оғир кунлар ёди бугун нафақат уруш қатнашчилари, балки бутун авлодлар хотирасидан ҳали хамон ўчгани йўқ.

 Шу ўринда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланди. Бу ҳол ёшларни юртпарварлик, меҳнатсеварлик, аждодларининг энг яхши анъаналаридан фахрланиш, уларга муносиб ворислар бўлиш руҳида тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга.

 Барча фаҳрийларимизни, азиз юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклаймиз!

 Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

Ушбу байрам муносабати билан "Машъал" ПФК жамоаси халқимизни, футбол ихлосмандларини муборакбод этади. Стадионимизда эса футбол байрами бўлиб ўтади. Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" учрашуви бугун,  18:00 да,  Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионида старт олади. Байрам муносабати билан бугун бўлиб ўтадиган мазкур ўйинга кириш мухлислар учун бепул бўлади. Шундай экан бугун жамоамизни стадионда қўллаб-қувватланг.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" - "Бухоро" ўйини 18:00 да старт олади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика