RU

Последние новости

16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  1 16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  10 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   2 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2

Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр” Новости

Баҳром Норсафаров: “Футболчиларимиз бўлажак мусобақага тайёр”

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-9 апрель кунлари пойтахтимиз Тошкентда аёллар жамоалари ўртасидаги Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.

Терма жамоамиз "B" гуруҳида Вьетнам, Иордания ва Гонконг аёллар терма жамоалари билан куч синашади.

Ана шу мусобақадан олдин Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Терма жамоамиз Тошкентда бўлиб ўтадиган Токио-2020 Олимпиадаси 2-саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларга тайёр. Биз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. 18-22 март кунлари Жиззахда «Jizzakh women Cup-2019» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақадаги иштирок биз учун жуда катта фойда берди. Айниқса, Қозоғистоннинг “Биик” жамоаси билан бўлиб ўтган ўйинда терма жамоамизнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олдик. Бу жамоа аёллар ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси мусобақасида иштирок этадиган кучли жамоа. Таркибида кўплаб легионерлари бор. Гарчи уларга қарши ўйинда мағлубиятга учраган бўлсак-да, бу ўйин бизга катта тажриба бўлиб хизмат қилди. Жамоамизнинг баъзи камчиликларини кўриб олдик. Биз мусобақада ғолиб чиқишни мақсад қилмагандик. Асосий эътибор терма жамоа асосини шакллантиришга қаратилган. Мусобақа давомида турли тактик услубларни синовдан ўтказдик. Баъзи ўйинларда тўлиқ иккинчи таркиб футболчиларни майдонга тушириб, уларнинг ҳам имкониятларини кўриб олдик.

Мусобақадаги ўйинларимизнинг видеоёзувларини таҳлил қилиб бориб, йўл қўйган хато ва камчиликларинимизни тўғирлаб боришга интилдик.

Ўз ўрнида бизга тайёргарлик учун барча шарт-шароитларни яратиб бераётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Миллий олимпия қўмитасига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Раҳбарият доимо биз билан боғланиб, хабар олиб турибди. Биз учун керакли бўлган барча нарсалар муҳаё қилинган. Очиғи, аёллар футболига бу қадар катта эътибор қаратилганини олдинлари кўрмаганман. Биз ҳам мана шу эътиборга яраша саралаш баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Гуруҳдаги рақибларга келадиган бўлсак, барчаси кучли рақиблар. Вьетнам терма жамоаси ортиқча таърифга муҳтож эмас. Гонконг ва Иорданияга қарши ўйинлар ҳам осон бўлмаслиги аниқ. Аммо биз барча ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ҳозирда рақибларимиз ўйинларини ҳам таҳлил қилиб чиқмоқдамиз. Вьетнам Мьянмага қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, ҳар иккисда ғалаба қозонди. Бу ўйинларни таҳлил қилиш орқали рақибнинг ожиз нуқталарини топишга ҳаракат қиламиз.

Биз 5 ой давомида селекция ишларини олиб бордик. Энг кучли футболчиларни сафга жалб қилдик. Ҳозирда 21 нафар футболчи биз билан машғулотларда иштирок этяпти. Кеча “Чиғатой” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши назорат ўйини ўтказдик. Ҳозирда ЎФА Илмий-техник департаменти раҳбари Шамиль Исеев бошчилигидаги мутахассислар мазкур ўйин видеоёзувини ўрганиб, ҳар бир футболчининг техник-тактик ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқишмоқда. Кейин улар менга тўлиқ ҳисоботни топширишади. Шундан келиб чиқиб, таркибдаги футболчиларнинг имкониятлари бўйича яна ҳам аниқроқ хулосага эга бўламиз.

Олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Ушбу учрашувларда чиройли ўйин кўрсатиб, ижобий натижа қайд этишга ҳамда бизга билдирилаётган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Баҳром Норсафаров.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика