RU

Последние новости

20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  429 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  22 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  25 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  10 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  16 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  4 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  2 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  7 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Баҳром Ҳайдаров: "Ишончим комилки, "Сурхон" мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашади" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Ишончим комилки, "Сурхон" мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашади"

Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмон жамоа мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрларини билдиради.





- Тўғри, бугун ютқаздик, лекин мағлубиятга лойиқ эмасдик. Икки бўлимда тенг ўйин бўлди. Тўп назоратини "Навбаҳор"га беришни мўлжаллагандик. Футболда қайси жамоа имкониятидан фойдаланса, ғалаба унга насиб этади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Қачонки, имкониятлардан фойдалансак, шундагина натижа бўлади. "Навбаҳор" легионерлари маҳорат эвазига гол уриб, ғалабага ҳисса қўшишди.

- Ҳамма кўриб турибди, икки турдан бери йигитларнинг жисмоний ҳолати ва ўйинига эътироз бўлмади. Шунчаки, концентрацияни йўқотиш туфайли имкониятни бой беряпмиз. Жамоа ёмон ўйнамаяпти, футболчиларга маҳорат етишмаяпти. Ўйинни ўзига оладиган ўйинчи топилмаяпти. Бу борада кўп ишлаяпмиз, лекин барибир, маҳоратли футболчи ҳеч бўлмаганда 4 та имкониятдан биттасини голга айлантиради. Таркибимизда бундай салоҳиятга эга ўйинчи йўқ демоқчимасман. Кейинги ўйинларда омад келишига ишонамиз.

- Кўп жамоаларда молиявий қийинчиликлар борлигини кўряпмиз. Натижада маҳоратли футболчилар хорижга йўл олишмоқда. "Насаф", "Бунёдкор" каби жамоалар академия тарбияланувчилари ҳисобига таркибни шакллантириб олишяпти. "Сурхон"да эса маҳоратли футболчилар камлиги туфайли таркиб тузиш қийин кечди. Ҳозирги жамоамиз ҳам ёмон эмас, Суперлигада ўртамиёнадан юқорироқ савияда эканлиги аниқ. Таркибни шакллантириш учун вақт керак, лекин бунга вақт ҳам йўқ. Кейинги ўйинларда омадимиз кулиб боқади деган умиддаман.

- Барча жамоаларни ўрганиб чиқяпмиз. Мураббий сифатида эмас, "Сурхон" жамоасига ёндан қараб баҳо берсам, жамоа ўрта поғоналарни эгаллашига ишонаман. Таркибни кучайтирамиз. Ишончим комилки, мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашамиз.

- "Сурхон"нинг тикланганига 4 йил бўлди, ота-оналар фарзандларини энди шу жамоага беришга интилишмоқда. Авваллари ёш иқтидорлар бошқа жамоага кетиб қолишарди. Энди бу жараён бошқача кечади. Фурсатдан фойдаланиб, барчани Ҳайит айёми билан табриклайман, - деб сўзини якунлади Баҳром Ҳайдаров.

"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика