RU

Последние новости

09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  1 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  0 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  1 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  5 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  1 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  4 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисин сотиб олади  0 00:26"Атлетик" Испания футбол федерацияси ва Ла Лигадан Уильямснинг "Барса"га ўтишига йўл қўймасликни сўрамоқчи  5 23:46Михаил Еремчук: "Футболда ҳар доим ютиш яхши"  3 23:24"Андижон" ОЧЛ 2да кимлар билан ўйнайди?  7 23:01Миржалол Қосимов: "Яна ёш болаларча хатога йўл қўйдик"  11 22:26Роналду "Ал Насср" билан шартномасини узайтиради (Фабрицио Романо)  4 22:01Мбаппе умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. У "Зальцбург"га қарши ўйнаши мумкин  0 21:35Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" Олмалиқда ОКМКни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди!  29

Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи бўлимдаги ўйинимизга 3, иккинчи бўлимдагисига 5 баҳо қўяман" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи бўлимдаги ўйинимизга 3, иккинчи бўлимдагисига 5 баҳо қўяман"

Суперлиганинг 21-тури доирасида "Локомотив"га (1:1) қарши учрашувдан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда "Локомотив" жуда кучли ўйин намойиш қилди. Тан олиш керак, ушбу рақиб сафида маҳоратли футболчилар йиғилган, уларга қарши иккинчи рақамли жамоа бўлиб, ёпиқроқ ўйнаш керак. Баҳсгача қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик, аммо буни эплай олмадик. Бунга сабаб сифатида 4-5 нафар ёшларимизда ҳаяжон сезилди. Шу боисдан, тўп билан назорат эплай олмадик, кўп бора оддий пасларда тўпни йўқотдик, тўпни кўпроқ ушлаб, "Локомотив"нинг босимини камайтиришга интилгандик. Ўйиннинг бошида консетрацияни йўқотиб қўйдик. Беэътиборлик туфайли учрашув бошида ўйинга кириша олмадик. Аммо йигитларга раҳмат айтаман. Улар қўрқув ҳиссини йўқота олишди. Шундан кейин тўпни назорат қила бошладик. Иккинчи бўлим бошида йигитлар чиройли ўйин кўрсатишди ва ишонч ортиб кетди. Ҳимоя яхши ўйнади ва баҳс якунланиб бораётган вақтда гол урдик.

Биринчи бўлимда анча меҳнат қилдик. Гол ўтказиб юборганимиз учун жамоанинг ўйинига 3 баҳо қўяман. Иккинчи бўлимда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бирига мағлуб бўлмаганиимиз, керакли натижани қайд этганимиз учун жамоамнинг ўйинини 5 баҳога лойиқ кўраман.

Етакчилар билан баҳсларда очколар олишни уддаладик. Бу ерга келгунимча ҳам бир журналист шу борада савол берди. У ҳам жамоанинг ўйинларида ўзгариш борлигини таъкидлади. Бу биргина унинг эмас, кўп мутахассисларнинг фикри. Ҳақиқатдан ҳам, "Нефтчи"нинг ўйин услуби ўзгарди. Йигитларга фақатгина ишонч етишмаяпти. Ҳали кўп ишлаш керак. Аммо рақобатбардош жамоага айланмоқдамиз. Мураббий сифатида жамоага ишончим ортиб кетди. Умид қиламанки, "Нефтчи" Суперлигамизнинг барча жамоалари билан рақобат қила олди.

Бобурбек Йўлдошев: "Локо"га қарши ўйин қийин билардик. Эрта гол қўйиб юбордик. Кейинчалик ўзимизни қўлга олдик ва сабр қилдик. Барчаси яхши бўлди. Гол урдик, мағлуб бўлмадик. "Локо" катта футболга киришимга катта ҳисса қўшган. Бу жамоадан ҳамиша миннатдорман"

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика