RU

Последние новости

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  2 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  3 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  22 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик" Новости

Баҳром Ҳакимов: "Биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик"

«Динамо» - «Нефтчи» (0:1) учрашувидан сўнг дастлаб «Динамо» бош мураббийи Баҳром Ҳакимов ўйин ҳақида тўхталди.

«Афсуски, жуда қимматли очколарни бой бердик. Бугун барча кўрди, биз мағлубиятга асло лойиқ эмасдик. Ҳеч бўлмаса, биринчи бўлимда пенальтидан гол урганимизда ўйин мутлақо бошқача ўтарди» - дея гап бошлади мезбонлар мураббийи.

«Шунча голли вазиятлардан қандай қилиб фойдалана олмадик, ўзим ҳам ҳайронман. Аксарият ҳолатларда тўпнинг дарвозага киришидан кўра, кирмаслиги қийин эди. Футболда бунақаси учраб туради. Ўйлашимча, бугун омад биз томонда эмас, рақиб томонда эди» - дейди мураббий.

«Бугун шогирдларим ўйинидан қониқмадим, дея олмайман. Ёмон ўйин намойиш этмадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик ва бугун майдондаги ҳаракатлар ёмон чиқмади. Анча кучли бўлган «Нефтчи» жамоасини ҳимояда ўйнашга мажбур қилдик, аммо ҳал қилувчи зарбани йўллашга ожизлик қилдик. Ушбу мағлубият учун барча «Динамо» мухлисларидан узр сўрайман. Улар бизни шунча қўллаб-қувватлаб ғалабага муносиб эдилар. Ваъда бераманки, жамоа мавсум якунигача ҳар ўйинда охиригача курашиб мухлисларни хурсанд этади» - дея фикр билдирди Баҳром Ҳакимов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика