RU

Последние новости

00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 00:00КЖЧ. "Интер" - "Флуминенсе"  1 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  0 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  65 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  4 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  6 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  19

Баҳром Ҳайдаров: “Агарда кўнгилсиз холат юз бермаганида Кенжаев ҳозир МТЖда ўйнаб келаётган бўларди” Новости

Баҳром Ҳайдаров: “Агарда кўнгилсиз холат юз бермаганида Кенжаев ҳозир МТЖда ўйнаб келаётган бўларди”

Яқинда Қарши шаҳрида ўтказилган “Камолиддин Кенжаевга ёрдам берамиз” хайрия тадбирида “Нефтчи” жамоаси мураббийи Баҳром Ҳайдаров ҳам иштирок этиб қайтди.

Ўз вақтида Кенжаев билан бирга “Насаф”да ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини тортган Ҳайдаровнинг тадбир ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик. 

- Қарши шаҳрига борганимизда бизни ташкилотчилар жуда зўр кутиб олди. У ерда “Насаф” қароргоҳига жойлашдик. Собиқ жамоадош дўстлар ҳотиржам тарзда ўтириб, суҳбатлашдик. Гизимчук, Файзиев, Мавлонов, Келдиев, Бердиев, Султонов, Холмуродов… Илгари “Насаф”да бирга ўйнаган пайтларимизни эсладик. Клуб базасида юрган дарвларни хотирлаб, дийдорлашдик. Шунингдек биз ўйнаган даврда қўллаб-қувватлаб турган ашаддий ишқибозлар билан ҳам кўришиб гаплашдик. Тўғри, собиқ жамоадошлар мавсум мобайнида ўйинлар орқали ҳам учрашиб турардик. Лекин бу сафаргиси бошқача бўлди. Қолаверса “Насаф”нинг собиқ ўйинчилари йиғилганидан хайрия сабабчи Камолиддин Кенжаевнинг ҳам боши кўкка етди. Жуда хурсанд бўлди. Бу орқали иштирокчилар ҳам мамнун бўлди.          

- Камолиддин билан олдин “Насаф”да ўйнаган пайтларимни жуда яхши эслайман. Инсон ва футболчи сифатида бошқаларга ўрнак бўла оладиган даражада эди. Ўзидан катта ёшдагиларни ҳурматини жойига қўярди. Жуда мехнаткаш ва тиришқоқ бола бўлган. Агарда ўша кўнгилсиз холат юз бермаганида ишонманки, Кенжаев ҳозир миллий терма жамоада ўйнаб келаётган бўларди. Қаршига бориб, у билан анча суҳбатлашдик. Кўнглига йўл топдик. Бундай пайтда ёлғизлатиб қўймаслик керак. 

- “Насаф-2006” – “Қашқадарё юздузлари” ўртасидаги ўйин ҳам қизиқ ўтди. Мухлислар ташрифи ҳам кўп бўлди. Рақиб жамоа таркибида ўйинчиларнинг спорт формаси яхши. Бизда эса аксинча холат эди. Ёшимиз улғайгани учунми, барибир улар кучлироқ кўринди. Айни олий лигада ўйнаб келаётган йигитлар жамланган. Аммо тажриба борасида барибир ютқазмадик. 

- Фурсатдан фойдаланиб ушбу хайрия акциясининг ташкилотчиларига, вилоят ҳокимлиги, “Насаф” футбол клуби ҳамда вилоят футбол федерациясига миннатдорчилик билдираман. “Нефтчи” клуби мураббийи сифатида айтишим мумкинки, бундай акция тадбирларни кейинчалик ҳам давом эттириш лозим. Футболимизда ўзига яраша ном қозонган лекин бугунда орамизда йўқ бўлган собиқ футболчилар бор. Шуларнинг оиласига ҳам ёрдам тариқасида тадбирлар ташкил этиш тарафдориман. Мана кўряпмизки, Кенжаев учун ўтказилган акциянинг биринчи қисмида иштирокчилар сони кўп бўлди. Демак халқимиз бундай савобли ишларда фаол. Жамоамиз ҳам доим бундай хайрли ишларда иштирок этишга тайёр – дейди Баҳром Ҳайдаров. 


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.  

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика