RU

Последние новости

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Баҳром Давлатов: "ЖЧ ўйинлари ҳақида ҳозирча тайинли гап айтиш қийин" Новости

Баҳром Давлатов: "ЖЧ ўйинлари ҳақида ҳозирча тайинли гап айтиш қийин"

Ўзбек футболида ўзига яраша ҳурмат қозонган кам сонли мутахассислардан бири Баҳром Давлатов ҳам жаҳон чемпионати ўйинларини кузатиб бораётган бўлиши табиий эканлигини инобатга олиб, у киши билан боғландик.
Ўзаро салом-аликдан сўнг мундиал ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик.

- Албатта нуфузи бўйича дуёнда биринчи рақамли мусобақа бўлган ушбу жаҳон чемпионатини мен ҳам кузатиб бормоқдаман. Биласизми ҳозирча гуруҳ ўйинлари давом этаётгани учун ЖЧ ҳақида тайинли гап айтиш қийин.

Бирон-бир жамоани яққол фаворит деб аташ ҳам мураккабдир. Чунки ўзингиз кўраётган бўлсангиз, кутилмаган натижалар бир неча бор қайд этилди. Хусусан "Б" гуруҳида Голландия илк ўйинидаёқ Испанияни йирик ҳисобда тор-мор этди.

Ушбу фантастик ўйиндан кейин эса, қизил лолалар гуруҳдаги иккинчи баҳсда Австралия билан умуман бошқача ўйин намойиш этишди. Ёки Бразилия терма жамоасини оладиган бўлсак, мезбонлар Мексика билан ўйинда катта қийинчиликка дуч келди. Кўряпсизми, ҳозир бирор-бир терма жамоани алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Россия терма жамоаси ҳам ҳозирча битта учрашув ўтказди.

Жанубий Корея билан тўқнашувда Капелло шогирдлари катта қийинчиликка дуч келди  дейди Баҳром Бойжонович.   

- Биласизми, ушбу мундиални мен оддий мухлис бўлиб эмас, мутахассис сифатида кузатиб бормоқдаман. Шунинг учун ҳар бир ўйинни диққат билан кузатиб, таҳлил қилиб, ўзим учун керакли бўлган нарсаларни кашф этиб боряпман.

- Мухлис сифатида айтадиган бўлсам, ЖЧ-2014да Аргентина чемпион бўлишини жуда-жуда хоҳлардим. Чунки унинг таркибида дунёнинг энг кучли ўйинчиси  Лионел Месси бор. Бу футболчи шу кунгача барча йирик совринларни ютиб бўлди. Фақатгина Жаҳон Чемпиони деган номга сазовор бўла олмаяпти. Агар шуни ҳам ютса, мен жуда хурсанд бўлардим. Мессини афсонавий Диего Марадонадан кучсиз деб бўлмайди!

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика