RU

Последние новости

17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  7 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5

Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурарлар баҳсида мени эсдан чиқарманг” Новости

Баҳриддин Ваҳобов: “Тўпурарлар баҳсида мени эсдан чиқарманг”

Олий лига олтинчи турида “Қўқон-1912” — “Қизилқум” учрашуви (0:3) ниҳоясига етгач, гол муаллифларидан бири Баҳриддин Ваҳобов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

—Бугун мухлисларимизга йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим қилганимиздан мамнунмиз, — дейди навоийликлар ҳужумчиси Баҳриддин Ваҳобов. — Ҳозиргача амалдаги мавсумда Ўзбекистон кубоги доирасида ўтказилган икки ўйинда икки бор рақиблар дарвозасини ишғол этгандим. Бироқ чемпионат учрашувларида бугунгача омадим чопмаётганди. Сафарда тўп суришимизга қарамай, йирик ҳисобда зафар қучиш жуда ёқимли, албатта. Унга айниқса, ўзинг ҳам ҳисса қўшсанг, бошқачада барибир.
Ўтган мавсум тўпурарлари баҳсида курашга киришиб, кўпчиликнинг эътиборига тушгандим. Худо хоҳласа, бу йил ҳам тўпурарлар баҳсига қўшилишга ҳаракат қиламан. Қолаверса, буни навоийлик мухлислар, футбол клубимиз раҳбарияти ҳам жуда хоҳлашяпти. Улар меҳрини қозониш ва голларим сонини кўпайтиришга астойдил бел боғлаганман. Бир сўз билан айтганда, ҳали тўпурарлар баҳсида мени эсдан чиқазишларини истамайман.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика