Баҳриддин Ваҳобов Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлди
29 июн 2015 13:18
Новости
Баҳриддин Ваҳобов Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлди
Асли деновлик бўлган Баҳриддин Ваҳобов бу йил Ўзбекистон чемпионати ва кубогидаги голлари сонини 100тага етказиб олди ва “Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига” аъзо бўлди.
"Қизилқум" ҳужумчиси билан суҳбатлашганимизда, олий лигадаги илк голини ҳам айтиб берди.
Баҳриддин Ваҳобов: "100та голимнинг дастлабкисини "Машъал"га ургандим"
- Тўғриси урган голларимни ўзим ҳисоблаб юрмайман. Умумий голларим сони 100та яқинлашиб қолганини яқинда "Олмалиқ" матбуот котиби Бахтиёр ака Ширинов айтиб берди. Агарда "Металлург" билан ўйинда битта гол урсам Красницкий клубига аъзо бўлишимни билгач, бунинг учун астойдил ҳаракат қилдим ва ниятимга етдим.
- Олий лигадаги илк голимни "Машъал"га қарши ўйинда ургандим. Ўша вақтда мен Термизнинг "Сурхон" жамоасида ўйнардим.
- Орадан мана 13 йил ўтиб, голларим сони 100тага етди. Албатта бунча муддат ичида 100та гол уриш оз. Лекин бунинг сабаблари ҳам бор албатта. Яъни мен орада 5-6 йил ярим ҳимояда ўйнадим - дейди Баҳриддин Ваҳобов.

Комментарии