RU

Последние новости

12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  23 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  9 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34

Баҳодир Шаймардонов: “Вазифани ҳали тўлиқ бажара олмадик” Новости

Баҳодир Шаймардонов: “Вазифани ҳали тўлиқ бажара олмадик”

Биринчи лиганинг 21-туридан ўрин олган "Ғиждувон" – "Бунёдкор-2" (6:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун яхши ўйнадик ва ҳақли равишда ғалабани қўлга киритдик, - дея гап бошлади Шаймардонов. Баҳс аввалида йигитлар чиройли ўйин кўрсатиш ва стадионга йиғилган мухлисларга байрам шукуҳини тақдим этишни режалаштирган ҳолда майдонга чиқди. Биринчи бўлимда кўплаб вазиятларга эга бўлдик, афсуски, улардан фойдалана олмадик. Пенальтидан ҳам гол ура олмадик. Қисқаси, истаганча гол урдик. Чиройли баҳс бўлди.

- Бугун кўп тўп олиб чиқдингизлар. Бу нима билан боғлиқ?
- Бизда иккита даврозабон бор. Ҳар иккисига ҳам ўйин амалиётини тақдим қилишни истаймиз. Бугун иккинчи рақамли дарвозабонимизга имконият бердик. Тўп олиб чиққан вазиятларда кутилмагано ҳолат юз берди ва кутилмаган ҳолатда тўп олиб чиқдик. Бу ўйинга қадар битта ўйинда учта тўп олиб чиқмаган эдик.

- Про-лига учун курашда жамоангизнинг имкониятини қандай баҳолайсиз? Вазифа деярли қўлга киритилдими?
- Бироз шошилмаганимиз маъқул. Чунки “Навбаҳор-Фарм” ва “Нефтгазмонтаж” ўйинига қадар ҳеч нарса айта олмаймиз. Агар шу ўйинда дуранг қайд этилса ёки “Навбаҳор-Фарм” мағлубиятга учраса, шунда вазифани тўлиқ бажардик деб ўйлайман. Лекин биз сўнгги турда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз ва вазифани бутунлай ҳал қилишни истаймиз. Раҳбариятимиз бизга барча шароитларни яратиб берди ва вазифани бажаришимиз керак.

- Бу йил жамоада тўп сураётган легионерларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?
- Тўпурар бўлиб турган легионеримиз ўйинидан қониқиш ҳосил қилмоқдаман. У майдонда катта хажмдаги ишларни бажаради. Меҳнаткаш йигит ва борини бериб тўп тепади. Агар унга доимий равишда тўп узатадиган яхши футболчи бўлганида, унинг голлари сони янада кўп бўларди.

- Унинг кейинги тақдири борасида нима дея оласиз?
- Сонгни жамоа билан шартномаси бор. Кейинги йил Про-лига баҳсларида ҳам у жамоамизда қолади ва бизга ёрдам беришига ишонаман.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика