Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"
25 дек 19:10
Новости
Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"
Унда Санжар Турсунов, Олег Зотеев, Егорь Кримец, Фарҳод Тожиев сингари номдор собиқ футболчилар, бугунги кунда ҳам майдонда жавлон ураётганларни учратиш мумкин эди. Улар орасида 1999-2000 йилларда "Навбаҳор", "Пахтакор", Ўзбекистон МТЖ либосида тўп тепган, голлар урган Баҳодир Сейткамолов ҳам бор эди. Узоқ вақтдан сўнг кўриниш берган собиқ тўп тепарнинг бугунги кундаги фикрлари билан қизиқдик.
- Ҳаётда, футболда ҳар хил воқеалар бўлиб турар экан. Яна футболга қайтдим, мураббийликка ўқишни бошладим. Фахрийлар жамоаларида ўйнаяпман. Россияда юрдим ўхшамади. Турлича соҳаларда ўзимни синаб кўрдим. Лекин футболни соғиндим. ЎФАга лицензияга ўқитаётгани учун раҳмат. Ўзимда яна умид, ишонч уйғонди. Қўлимиздан келганча ўзбек футболига ёрдам берамиз.
- Футболчилик фаолиятим яхши кечган. Терма жамоада сафида ЖЧ-2002 саралашида қатнашгандик. Таркибимизда топ футболчилар кўп эди. Ҳар доимгидек озгина майда деталлар етишмасди. Кичик-кичик хатолар йиғилиб панд берган. Бундан кейин ҳам имкониятлар бўлди. Уни қандай олиб кетиш ўзимнинг қўлимда эди. Кўп хатолар қилдим. Майли ҳаммаси ортда қолди.Бундан буён яхши бўлади деб ўйлайман. Мени Сейткамолов қилган, янги қирраларимни очган "Навбаҳор" бўлади. Виктор Жалилов Наманганга чақирган. Наманганлик мухлисларга доим беш кетаман. Уларга ўз саломимни йўллайман.
Комментарии
Гол: Б. Сейткамолов 2 та.
Хотирам панд бермади, деб ўйлайман...
Пахтакорда ёндирган эсимда